Бир куни подшоҳ хизматкорларини чақириб дебди:
— Сизларга бир кун муҳлат. Агар эртага гапирадиган қушни топиб келмасанглар, ҳаммангизни жазолайман!
Хизматкорлари нима қилишини билмай, туни билан чора излашибди. Ўйлаб-ўйлаб, афандига мурожат қилишибди. Афанди:
— Асло қайғурманглар. Менда чора бор, - дебди.
Эртаси кунига шоҳ саройига катта қора қарға билан афанди кириб келибди. Буни кўрган хизматкорлар жонларидан умидини узиб туришса, шоҳ қарғага қараб:
— Манави одам карми? - деб хизматкорларидан бирини кўрсатибди. Шунда қарға "Каррр" деса, подшоҳ қувониб:
— Ана бўларкан-ку! - дермиш.
Эр-хотин телевизор кўриб ўтирсак, ошхонада қолиб кетган қўл телефонимга СМС хабари келди.
Эринчоқлик билан ўрнимдан туриб, секин бориб қарасам, эримдан хабар келибди:
"Хотинжон, модомики ўрнингдан туриб, ошхонага борибсан, битта аччиқ чой дамлаб келақолгин!"
Хотин эрига:
— Адаси мени ҳалиям севасизми? - депти.
Эри:
— Хотинжон, сен-симкартасан, мен-телефон. Телефон сим картасиз ишламайди.
Хотин ўзида йўқ хурсанд бўлиб, ошхонага чиқиб кеса, эри:
— Бечора хотин содда-да! Ҳозирги телефонларга иккита сим карта тушишини билмиди-да, - дермиш.
Мени тилакларимни эшитган сеҳргарларнинг сеҳрли таёқчаси синиб тушди, олтин балиқча сувга бўкиб ўлди, чол ибн Хаттоб эса соқолини қиртишлаб ташлади.
Туяни беш кун сув ичмасдан яшашига ишонмаган балиқ, туяга миниб, чўлга йўл олибди...
Қимор ўйнаб ўтирган эркаклар орасида биттаси тўсатдан вафот этибди. Оила аъзоларига бу шумхабарни қандай етказишни билмай, охири энг катта қиморбоз бориб айтадиган бўлибди.
Вафот этган қиморбозни уйини эшигини хотини очибди:
— Биласизми, сизни эрингиз қимор ўйнаб ўтириб, ҳамма нарсасини ютқазиб қўйди. Машинани ҳам, уйни ҳам, пулларни ҳам, далаҳовлини ҳам...
— Ўлиб кетмайдими, менга деса, - дебди ғазабланган хотини.
Бу гапдан енгил тортган қиморбоз шошилиб:
— Шунақа бўлди, сиз айтгандек бўлди! - дермиш.
Иккита иноқ дўст дарё бўйича чўмилишаётган экан. Тўсатдан бири чўка бошлабди. Шунда дўстига қараб:
— Ёрдам бер дўстим, мен чўкаяпман! - деса, дўсти:
— Майли дўстим, сени чўкканинг-мени чўкканим... - деган экан.
— Ф.И.Ш. ни айтинг!
— Нима у ФИШ?
— Фамилиянгиз, исмингиз ва шарифингиз.
— КАЛ!
— Нима бу КАЛ?
— Камолов Абдулла Лутфиллаевич!
Қиз севган йигитига дебди:
— Адам сиз билан учрашиб, яқиндан танишмоқчилар.
— Нега? Ахир кеча қўлида болта ушлаб, мени роса қувладилар-ку?
— Адам югуриш бўйича спорт устаси. Сизга ета олмабдилар. Шунга сизни ёқтириб, учрашиб кўрмоқчилар-да.
Янги келинчакка уйдагилари:
— Борган жойингда ҳаммани сизлаб гапиргин, - деб ўргатишибди.
Келин ҳовлини супураётса, бир товуқ ахлатни титишни бошлабди. Келин товуқни ҳайдай бошлабди:
— Киштинг, киштинг, киштинг!!!
Latifa.uz лойиҳаси ҳақида
Latifa.uz - ҳар куни янги ва сара ичакузди латифалар, ҳангомаларни тақдим қиламиз. Турли мавзуларда энг зўр латифалар: эр-хотин, севишганлар, дўстлар, ишхона, бозор, ҳайдовчилар, ўқитувчилар, шифокорлар, 8 март, янги йил, футбол, афанди ва яна кўплаб мавзуларда латифалар биринчи бўлиб бизнинг сайтимизда чиқади. Вақтингиз мароқли ўтади, дўстлар давраси, чойхона ва гапларда бизнинг латифаларни айтиб даврани бемалол қиздира оласиз. Долзарб мавзуларда кулгули расмлар, юморга бой диалоглар ҳам сизни мутлақо бефарқ қолдирмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган латифаларнинг аксарияти айнан Latifa.uz сайтининг канал ва саҳифаларидан олинади. Телеграм, Инстаграм, Фейсбук, Твиттерда бизнинг латифалар орқали одамлар бир-бирига ҳуш кайфият улашадилар. Шу билан бирга сайтимиз одамларни кайфиятини кўтарган ҳолда ёшларнинг саводхонлик даражасини ошириш, сифатли матнлар билан уларни кўпроқ мутоалаа қилишга қизиқтириш. Биз интернетда секс, порно, зўравонлик ҳамда 18+ матнларни тарқалишига мутлақ қаршимиз. Белдан пастга тушмаган самимий юмор билан одамларнинг ҳордиғини мазмунли ўтишига ҳисса қўшиш учун астойдил ҳаракатдамиз, ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишини олдини олишни тўлиқ қўллаб қувватлаймиз.
Агарда бирон-бир латифа бўйича эътирозлар бўлса, бизга ҳабар берсангиз сайтдан ўчириб ташлаймиз.