Бир куни ўрмонга бўрилар тўдаси бостириб келибди. Дарахт панасида беркиниб ётган қуённи ушлаб олиб, унга:
— Ўрмондаги энг юввош жонзодни еймиз, - дейишса,
— Агар шерга тегсаларинг, йиртаман!, - дебди қуён.
Яқиндагина ҳайдовчилик гувоҳномасини олган йигит машинасини буриб олишга қийналиб турса, бир ёш бола ўтиб қолибди:
— Ҳой бола, машинамни ҳайдайман, қараб тур. Агар симёғочга тегса айтасан, хўпми?
— Ҳўп бўлади, ҳайданг, ҳайдайверинг, - дебди бола.
Бир вақт "қарс" этган овоз чиқса.
— Тегди амаки, - дермиш.
Машҳур жамоа футболчиси ўз уйига спорт мухбирларини чақириб, уйида бор техника анжомларини бирма-бир кўрсата бошлабди:
— Мана бу телевизор, бу кондиционер, бу музлатгич, микротўлқинли печь, ...
Мухбирлар ҳайрон бўлиб, футболчидан нега буларни кўрсатаётганини сўрашса:
— Сизлар нуқул "бу футболчини техникаси йўқ", деб газетага ёзасизлар, сизларга яна қанақа техника керак?, - дермиш.
— Ёшингиз нечида?
— Ҳамиша ёшман. Гўзал ва соҳибжамолман. Уялмайсизми аёл кишидан ёшини сўрагани?!
— Хаддингиздан ошманг айбланувчи! Саволларимга тўғри жавоб беринг. Сиз суд залидасиз ахир...
Ўғли отасидан сўраяпти:
— Дада, омадсиз ҳазил нима дегани?
— Эрталаб ойинг мендан пайнетга пул олиб, кечқурун яна телефон рақами қарзга кирганлигини айтиши- омадсиз ҳазил дейилади-да ўғлим.
— Ойижон, омадсиз ҳазил нима у???
— Бу дегани, дадажонинг менга тўйдан аввал катта компанияни раҳбариман деб, тўйдан кейин эса ғирт бекорчилиги маълум бўлгани,- дебди онаси.
— Бизни раҳбар жуда алдоқчи, аммо адолатли.
— Қанақасига, ахир уни алдоқчи деяпсан-ку?
— Ҳа, у ҳаммани бараварига алдайди.
Бемор касаллик варақасини врачга берди. Врач уни варақлаб:
— Ишлар чатоқ, аҳвол оғирга ўхшайди. Шу ёшда ҳам шунчалик бўладими?
Беморнинг ранги оқариб, қўрқиб сўради:
— Доктор, аҳволим жудаям ёмонми?
— Ҳа, кўзойнаксиз ўқий олмаяпман...
Етти ёшга тўлган болани биринчи синфга ўқишга олиб кетаётишса, у дод солиб бақирарди:
— Нимага?, қайси айбим учун тўққиз йил???
Абдурайим тоға эски запарожец машинасида кетаётиб, бехосдан янги малибуни орқасидан уриб юборибди.
Малибуни ҳайдовчиси автомобилидан жаҳл билан тушиб:
— Машинамни дабдала қилдингиз-ку, тузатиб берасиз, - деб бақира кетди.
Абдурайим тоға эса пинагини бузмай:
— Э, қанақа одамсан? Тирик қолдик, соппа-соғмиз шукур қилсанг-чи. Машина темир бўлса, топилади, - дебди.
Бу ҳам етмагандек, Абдурайим тоға машинаси ичидан ароқни олиб, - саломат қолганинг учун, - деб малибунинг ҳайдовчисига ичириб юборибди.
Шунда машинаси пачоқ бўлган малибу эгаси:
— Сиз ҳам ичмайсизми амаки?, - деса
— Шошмай тур, ГАИлар келиб-кетишсин, - дермиш...
Бир ҳафта оч қолган шер, ҳайвонлар қироли ҳайвонот боғининг қоровули эканини тушуниб етибди!
Latifa.uz лойиҳаси ҳақида
Latifa.uz - ҳар куни янги ва сара ичакузди латифалар, ҳангомаларни тақдим қиламиз. Турли мавзуларда энг зўр латифалар: эр-хотин, севишганлар, дўстлар, ишхона, бозор, ҳайдовчилар, ўқитувчилар, шифокорлар, 8 март, янги йил, футбол, афанди ва яна кўплаб мавзуларда латифалар биринчи бўлиб бизнинг сайтимизда чиқади. Вақтингиз мароқли ўтади, дўстлар давраси, чойхона ва гапларда бизнинг латифаларни айтиб даврани бемалол қиздира оласиз. Долзарб мавзуларда кулгули расмлар, юморга бой диалоглар ҳам сизни мутлақо бефарқ қолдирмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган латифаларнинг аксарияти айнан Latifa.uz сайтининг канал ва саҳифаларидан олинади. Телеграм, Инстаграм, Фейсбук, Твиттерда бизнинг латифалар орқали одамлар бир-бирига ҳуш кайфият улашадилар. Шу билан бирга сайтимиз одамларни кайфиятини кўтарган ҳолда ёшларнинг саводхонлик даражасини ошириш, сифатли матнлар билан уларни кўпроқ мутоалаа қилишга қизиқтириш. Биз интернетда секс, порно, зўравонлик ҳамда 18+ матнларни тарқалишига мутлақ қаршимиз. Белдан пастга тушмаган самимий юмор билан одамларнинг ҳордиғини мазмунли ўтишига ҳисса қўшиш учун астойдил ҳаракатдамиз, ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишини олдини олишни тўлиқ қўллаб қувватлаймиз.
Агарда бирон-бир латифа бўйича эътирозлар бўлса, бизга ҳабар берсангиз сайтдан ўчириб ташлаймиз.