Ҳозирги ёшларни бир сутка 25 соат вақти "интернетда ўтириш"га кетади. Бир ойда 30 кун санъаткорларни ёмонлаб комментарий ёзишга кетади. 35 йил умри бекорга ўтиб кетяпти. Лекин... 4 қатор шеърни ёдлай олишмайди.
Бозорда бир она боласини гўшт сотадиган амакини ёнига юбориб дебди: — Бориб айт, мана бу пулга 2 та оёқ берар экансиз дегин. Болакай бироздан кейин молни оёқларини кўтариб келиб онасига: — Ойи, шунча кутдим, амаки ўзини туёғини ечмади. , - деган экан.
Бир куни эшак татуировка чиздираман деб зебра бўлиб қолибди.
— Бундан буён ўғлимизни тарбияси билан ўзим шуғулланаман, — Жуда яхши. Фақат ўғлимиз эмас, қизимиз бор.
Қамоқхона камерасига кирган янги маҳбус қараса, ҳамма маҳбуслар карам еб ўтирган экан. — Эчкига ўхшаб карам еб ўтирибсизларми? - дебди. Ўзига келгач, секин ўрнидан туриб: — Урмасдан секин тушунтирсаларинг бўлади-ку, итга ўхшаб ташланмасдан, - дебди.
— Ёлғончи! Сен менга сўз бериб, сўзингда турмадинг! — Хафа бўлма! Истасанг, яна сўз бераман.
Ресторанга кирган икки севишганлар бир-бирига термулиб: — Сени еб қўяман. Жуда ширинсан! — Сизни ҳам... - деб ўтиришса, олдиларида турган официант: — Ичишга-чи? Бирор нарса олиб келайми? - дермиш.
Коптокдан ўрганинг! Қанчалик уни қаттиқ урсангиз, шунчалик баландроқ сакрайди.
Карантин даврида тиббий ниқоблардан фойдаланилаётганлиги учун аёллар лаб бўёқларини ишлаб чиқариш кескин қисқартирилди.
— Мен янги антирадар сотиб олдим. — Хўш, нима каромат кўрсатар экан? — ЙПҲ ходими турган жойга 300 метр қолганда "Пулни тайёрла!" деб айтади.
181 182 183 184 185 ... 507