Хотин эрига:
— Дадаси, эсингиздами сиз билан танишган кунимиз роса чақмоқ чалиб шамол бўлганиди?
Эри:
— Ушанда она табиат мани ҳавфдан огоҳлантирган экан, ман аҳмоқ буни тушунмаган эканман.
Ишхонада бирга ишлайдиган жувон эрининг суюқоёқлигидан нолиб гапириб, у билан ажрашмоқчи бўлаётганини айтган экан, дадам уни фикридан қайтаришга уринибди:
— Ўйнаш дегани носга ўхшаган бир нарса, ҳумори тутганда чекилади-ю, кейин туфлаб кетилаверади, синглим. Минг марта шукур қилингки, сиз эрингизнинг носқовоғисиз.
Радиога қўнғироқ:
— Салом, мени исмим Тешавой! Мен кеча дипломат топиб олгандим. Ичида 50 минг Евро ва паспорт бор экан. Менимча дипломат эгасини паспорти шекилли, исми Болтавой экан, шу биродаримизга яхшилик қилмоқчиман.
— Ростанам, пулларини қайтариб бермоқчимисиз?
— Йўқ, шу одамни номига бир қўшиқ қўйиб беришингизни сўрайман.
— Ие, қанақа қўшиқ?
— "КАЙФУЕМ" деган қўшиқни қўйиб берсангизлар дегандим!
Бир киши денгиз бўйига келиб: “Агар ушлаб олсам, қовуриб ейман!” деб бақираётган экан. — Нимага бундай деяпсан? - деб сўрашса, ҳалиги киши: — “Олтин балиқ” ушлаб олиб, ундан Феррери сўраган эдим. Балиқни дарҳол қўйиб юбордим-да, машинани ичидан мени номимга расмийлаштирилган 700 минг долларлик кредит қоғози чиқди.
Моргда: — Бу иккаласи ковиддан вафот этганми? — Ҳа. — Биттасини боши ёрилган-ку?! — Бозорга тиббий ниқобсиз кирибди. — Иккинчисига пичоқ урилган-ку! — Бозорга гўшт олишга борган экан. Қассобни олдида ниқобсиз аксириб юборибди.
— Доктор, давоси йўқ қандай дардга чалинибман? — Пулсизлик дарди...
Иккита қозоқ қиз: — Дугонажон, сени йигитинг қачон олиб қочади-ю, тўй қиласизлар? — Билмадим, ҳозирча фақат гапни олиб қочяпти!
— Алло, адаси уйимиз ёняпти! — Намунча ваҳима қиласан?! Ҳар куни ёнмаяпти-ку!
Ажойиб ҳаёлпараст кўчада битта тақа топиб олиб ўзига-ўзи дебди: Ана энди 3 та тақа билан 1 та от бўлса бўлди!
Ҳозирги ёшларни бир сутка 25 соат вақти "интернетда ўтириш"га кетади. Бир ойда 30 кун санъаткорларни ёмонлаб комментарий ёзишга кетади. 35 йил умри бекорга ўтиб кетяпти. Лекин... 4 қатор шеърни ёдлай олишмайди.
180 181 182 183 184 ... 507