Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бозорда ишбилармон одам тарвуз сотаётган экан.
Уни ишбилармонлигини қаранг! 1 та тарвуз 3 минг, 3 та тарвуз 10 минг деб ёзиб қўйибди.
Бир харидор ёнига келиб:
— Сен харидорни чалғитмоқчи бўлдингми?! Ҳозир мен 1 тадан 3 та тарвуз сотиб оламан 9 минг сўм бўладими? - дебди.
Сотувчи:
— Ҳа, шунақа бўлади, - деб 3 та тарвузни сотиб юборибди.
Харидор кетаётиб:
— Савдо қилишни билмас экансан! - деб кулиб кетибди.
Сотувчи бўлса:
— Менга ақл ўргатишини қара! 1 та тарвузни ўрнига 3 тадан сотиб юборяпман-ку! - дебди.
24
Уйланганига кўп бўлмаган йигит дўстига:
— Шу кунларда бир нарсани тушундим.
Дўсти:
— Нимани?
— Одам ато энг бахтли эр бўлган экан.
— Нега?
— Чунки уни қайнонаси бўлмаган!
22
Ҳурматли қизлар! Агар қизлар билан юрмайдиган йигитга турмушга чиқмоқчи бўлсангиз, карантин айни вақти.
Муддат: Карантин даври тугагунча!
28
— Агар қўлимда нечта мандарин борлигини айтсанг, иккаласини ҳам сенга бераман.
— Иккита!
— Қандай топдинг???
22
Кечаси сериал кўриб ўтирган набирасига бувиси:
— Кириб ёт! Кундузи қайтаради. Ўшанда кўрасан! - деса, набираси:
— Кундузи тўлиқ кўрсатмас экан. Айрим жойларини қирқиб ташлашар экан инсофсизлар, - дермиш.
25
Бошлиқ мажлис ўтказяпти:
— Сатторов! Сиз умуман маъсулиятни ҳис қилмаяпсиз! Ишга кеч келасиз! Топшириқларни бажармайсиз! Бундай давом этаверса, сиз билан бирга ишлай олмаймиз! - деса, Сатторов ўрнидан туриб:
— Бошлиқ, қаёққа кетмоқчисиз? - дермиш.
23
Ишончим комил! Орадан 50 йил ўтиб набираларим мени шу кунларда уйдаги диванда телевизор кўриб ётганим ҳақидаги ҳикояларимни эшитиб "Буважон, ғалаба учун раҳмат" деб айтишади.
26
Карантинда ўтириш жуда фойдали экан.
Битта пакетга 2078 та, иккинчи пакетга эса 3020 та гречка донасини солиб бизни алдаб юришган экан инсофсизлар! Бугун шуни аниқладим!
35
Бошлиқ ходимни чақириб сўрабди:
— Сиз тушларни ўнгидан келишига ишонасизми?
— Ҳа, ишонаман, - дебди ходим.
— Унда сиз ишдан бўшадингиз, - дебди бошлиқ.
24
— Нега аёлларни армияга чақиришмайди? ⠀
— Улар “эркин” деган буйруқни нотўғри бажаришади.
27