Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Афанди эшиги олдидаги супачада талқон еб ўтирарди. Энди талқонни оғизга соламан деганда шамол эсиб, талқонни учириб юборибди. Оғизга ҳеч нарса тушмабди. Шу ҳолат 2-3 марта такрорланибди. Қўшниси девордан мўралаб:
— Ҳой қўшни нима еяпсиз? – деса, афанди:
— Шамол тўхтамаса, ҳеч нарса! – дермиш.
29
Бир куни Афанди чойхонага эшаги билан бориб, эшагини ташқарига боғлаб қўйибди.
Бироз вақт ўтгач, чиқиб қараса эшаги йўқмиш...
— Ўғри, ўғри! Эшагимни ўғирлаб кетишди! – деб бақира бошлабди.
Одамлар йиғилибди. Афанди яна дебди:
— Эшагим йўқ! Шу ерга боғлаб кетган эдим. Агар борди-ю эшагим топилмас экан, отам қилган ишни қиламан ҳозир! – дебди.
Одамлар ҳайрон қолиб “Отангиз нима қилганлар?” деб сўрайверишибди.
Шунда афанди:
— Отамни ҳам эшаги йўқолиб қолганда, уйга пиёда кетганлар, - деган экан.
25
Бир эркак стоматолог хонасига кирибди.
Врач:
— Киринг. Нима шикоят? – деб беморга қараса бемор қўрққанидан қалтираётганмуш.
Наркози қолмаган врач беморга бир пиёла ароқни ичириб юборибди-да дебди:
— Ана энди ҳеч нарсадан қўрқмайсиз. Гапиринг, - деса, бемор:
— Қани энди бирортанг тишимга тегиб кўр-чи! – дермиш.
23
Баланд бинонинг 8 қаватидан йиқилиб тушган одам ерда ётса, ёнига бир киши келиб:
— Тинчликми, нима бўлди? – деса, ҳалиги йиқилган одам:
— Билмадим. Ўзим ҳозиргина келдим, - дебди.
21
— Топишмоқ айтсам топасанми?
— Айт-чи...
— Бир хонада тўрттаси, ишлар фақат биттаси.
— Билмадим...!?
— Ишхонада 3 та ходим ва 1 та кондиционер.
24
Битта кўр билан битта ғилай бўлган экан. Кунларни бирида улар уришиб қолибди. Кўр қўлини мушт қилиб:
— Қаердасан? Чиқ бу ёққа! – деса, ғилай:
— Ҳа?! Бир ўзимга икковинг уришасанми?! – дебди.
22
Ўрмонда очлик бошланиб, арслон егулик топа олмай қолибди.
Шунда арслон ҳамма ҳайвонларни бир жойга йиғиб шундай дебди:
— Энг қўрқоқ, энг кичкина ҳайвондан ейишни бошлайман! Ўзинг билиб ўртага чиқавер!
Бир пайт қуён ўртага сакраб чиқиб:
— Нега арслон акамни кутишга мажбур қиласанлар?! Ўзларинг билиб, тезроқ чиқмайсанларми?! – дермиш.
22
Бир аёл шаҳарни ўртасидаги пиёдалар йўлакчасидан сигир етаклаб кетаётса, милиция ходими уни тўхтатиб дебди:
— Ҳурматли фуқаро! Бу йўлак фақат пиёдалар юриши учун мўлжалланган.
Аёл бир сигирга, бир милицияга қараб:
— Сигирим велосипед ҳайдаб кетаётгани йўқ! Пиёда кетяпти, - деган экан.
21
Бир куни ёш йигит кўчада кетаётса, ёнидан чиройли қиз ўтиб қолибди.
Йигит:
— Қани энди, сизди олдингизга бемор бўлиб борсам-у, сиз мени даволасангиз... – деса , қиз ортига ўгирилиб:
— Яхши йигит, мен туғруқхонада ишлайман, - дермиш.
24
Қиммат машинада кетаётган келишган аёлни Гаи тўхтатиб сўрабди:
— Нега машинангиз олдида бошқа рақам, орқасида бошқа?
— Олдидаги биринчи телефоним рақами, орқадагиси иккинчи телефон рақамим, - дебди аёл.
25