Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир қиз чўмилгани кўл бўйига бориб қараса, бир милиция ходимидан бошқа ҳеч ким йўқ экан. Қиз "майли" деб ечиниб, секин сувга туша бошлабди. Шунда милиция ходими келиб:
— Яхши қиз, бу ерда чўмилиш таъқиқланган, - дебди.
Қизни жаҳли чиқиб:
— Қанақа одамсиз, нега олдинроқ айтмадингиз?! Кўрдиз-ку кийимларимни ечаётганимни, - дебди.
Шунда милиция ходими:
— Ечиниш таъқиқланмаган, чўмилиш таъқиқланган, - дермиш.
31
Ўқитувчи ўқувчидан сўрабди:
— Шекспир нечанчи йилда туғилган?
— 1564 йилда.
— 1565 йилда эса нима бўлган?
— Шекспир 1 ёшга тўлган.
22
Икки ўртоқ ароқ ичиб, кўзи қизариб кетибди.
— Энди қанақа қилиб кетамиз? Йўлда ГАИ тўхтатса, кўзимизни ичи қизариб кетган...?! - дебди биринчиси.
Ўртоғи ўйланиб туриб дебди:
— Машинани сен ҳайдайсан. ГАИ тўхтатса, "Кўзимга пашша кириб кетди. Шунга қизариб қолди" дегин, - деб ўргатибди.
Озгина юришса ҳамки, ГАИ тўхтатибди. Йигитга ГАИ тикилиб қараб:
— Нима, кўзингизга пашша кириб кетдими? - деса, йигит шошиб қолиб:
— Йўқ, ичгандим, - дермиш.
23
Алкашларда 250+250=500 эмас, 1 та бутун бўлади.
23
Афанди ўчоққа ўт ёқишга жуда кўп уринибди. Ҳеч ёқа олмабди.
Уйга кириб хотинининг рўмолини ўраб чиқибди-да, ўчоққа қараб "Пуф" деган экан, аланга олиб кетибди.
Шунда оловга қараб:
— Ҳа қўрқмас экансан-ааа, - дермиш.
27
Нимага куёвларга 40 килограмлик қопни кўтаришда муаммо бўлади-ю, 50 килограмлик келинни кўтариш муаммо эмас?!
23
— Доктор, менга кўнгил айнитадиган дори ёзиб берсангиз...!
— Телевизорни ёқинг, айниб кетади.
22
Бир куни ўзбек билан рус суҳбатлашиб қолишибди:
— Айт-чи, 10та 100 грамм қанча булади? - сўрабди ўзбек.
— 1 литр бўлади, - дебди рус.
— Ана кўрдингми!? Ҳаммада 1 килограмм бўлади. Фақатгина сизларда 1 литр бўлади, - дермиш ўзбек.
22
— Ўйлаб қарасам, умримнинг ярмида ўтириб чиқибман.
— Қамоқдами?
— Йўқ. Телефонни титкилаб.
19
Қизни уйига совчилар келиб, йигитни мақтай бошлашибди:
— Ўғлимиз ичмайди, чекмайди, қизлар билан-ку умуман гаплашмайди...
Қизнинг онаси:
— Соғлиғи жойидами ишқилиб???
24