Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Автобусда кетаётган ёш йигитча ўриндиқда бўйнига тилладан ясалган самолёт занжирини илиб олган аёлга термулиб кетаётса, аёл унга қараб:
— Ҳа, йигитча, самолёт ёқиб қолдими? - деса,
Йигит:
— Йўқ, аэропорт ёқди, - деб жавоб берибди.
Кўчада учта одам кетаётган экан. Бири кўр, иккинчиси чўлоқ, учинчиси кал экан. Ёнидан катта тезликда машина ўтиб кетса кўр дебди:
— Машинани рақамини ёзиб олдим!
Чўлоқ дебди:
— Шу машинага етиб олайми?!
Кал бўлса жаҳл билан:
— Чиройли соч турмагимни бузиб юборди, - деган экан.
"Бир ҳафтада қайтараман", - деб қарз олган ва бир ойда қайтарганларни қизил китобга киритиш керак.
Чунки бунчалик тез қарзини қайтарадиган инсонлар камайиб кетмоқда!!!
Иккита ҳамкасблар кечки пайт ишдан чиқишибди. Биринчиси дебди:
— Битта илтимосим бор, ҳозир бошлиғимиз ишдан чиқади. Сен уни ҳайдовчисисан-ку! Машина бузилган деб бироз шу ерда уни ушлаб тургин. Бугун бошлиғимизни қизи билан учрашмоқчи эдим, - дебди.
Ҳайдовчи истар-истамас зўрға рози бўлибди.
Бошлиқ ишдан чиқиб:
— Қани кетдик-ми?! - деса, ҳайдовчи:
— Машина негадир ўт олмаяпти!? - деб баҳона қилиб, анча вақтгача ушлаб турибди. Буни сезган раҳбар:
— Нега мени алдаяпсан? Тўғрисини айт! Акс ҳолда ишдан бўшатаман! - деб бақира кетибди.
Бошқа чораси қолмаган ҳайдовчи бор гапни айтиб берибди. Шу ерда ишлайдиган дўсти унинг қизи билан учрашмоқчи эканини, шунга у машина бузилди деб, баҳона қилганини айтса, бошлиқ хохолаб кулиб:
— Лақма экансан-ку! Мени умуман қизим йўқ. Ундан кўра уйингга бориб ўзингни қизингдан хабар ол!!! - деган экан.