Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Қизни уйига совчилар келиб, йигитни мақтай бошлашибди:
— Ўғлимиз ичмайди, чекмайди, қизлар билан-ку умуман гаплашмайди...
Қизнинг онаси:
— Соғлиғи жойидами ишқилиб???
24
Қизлар ётоқхонасига келган йигитдан қоровул сўрабди:
— Сиз кимни олдига?
Йигит жавоб берибди:
— Кимни тавсия қилган бўлардингиз???
21
Бир одамни ит тишлаб олди. У докторга борди.
— Сизни қутурган ит тишлабди, - деди доктор.
Шунда ҳалиги одам қоғозга шошиб бир нималарни ёза бошлади.
— Нима, васиятнома ёзяпсизми? - сўради доктор. Ҳавотирланманг, тузалиб кетасиз.
— Мен тузалгунимча тишлашим керак бўлган одамларнинг рўйхатини тузяпман.
20
Олтин балиқча денгиз ҳукмдорига шикоят қилиб борибди:
— Мени истакларни бажариш вазифам буйича лицензияни қайтариб олинг.
— Нега?
— Ўзбекистонлик футбол мухлислари мамлакатимизни жаҳон чемпионатига чиқариб бер дея тилак билдиришиб, мени қийнаб юборишди. Мен уларни тилакларини бажара олмайман.
— Майли, унда Бабаян билан Қосимовнинг мураббиййлик лицензиясини ҳам бирга қўшиб олиб кел.
24
Жиннихонада жинни қора қоғозга иккита қизил нуқта қўйиб, докторга кўрсатибди.
Доктор:
— Нима бу? - деса, жинни:
— Кўрмаяпсизми, иккита негр қоронғуда сигарет чекиб ўтирибди, - дебди.
22
Автобусда кетаётган ёш йигитча ўриндиқда бўйнига тилладан ясалган самолёт занжирини илиб олган аёлга термулиб кетаётса, аёл унга қараб:
— Ҳа, йигитча, самолёт ёқиб қолдими? - деса,
Йигит:
— Йўқ, аэропорт ёқди, - деб жавоб берибди.
20
Кўчада учта одам кетаётган экан. Бири кўр, иккинчиси чўлоқ, учинчиси кал экан. Ёнидан катта тезликда машина ўтиб кетса кўр дебди:
— Машинани рақамини ёзиб олдим!
Чўлоқ дебди:
— Шу машинага етиб олайми?!
Кал бўлса жаҳл билан:
— Чиройли соч турмагимни бузиб юборди, - деган экан.
24
Бир ўсмир йигит уйидагилардан беркитиб сигарет чекар экан.
Ўқишга отланиб чиққан йигит қараса, гугурт уйида қолиб кетибди. Сигаретни лабига қистирибди-да, кўчадагилардан “олов” сўрай бошлабди.
Йигитча бир одамни юзига қарамасдан, сигаретни ёқиб олишга гугурт сўраса, юзига шапалоқ тушибди.
— Ёндими? – дебди ҳалиги киши.
Йигит қараса, рўпарасида адаси турганмиш.
— Ёниш ҳам гапми? Чақмоқ чиқди, - деган экан ўсмир йигит.
24
Иккита ёши катта чол-кампирлар бир-бириникига меҳмонга боришибди.
Кампирлар ошхонада пишир-куйдир қилгунча, иккала қария гап бошлашибди:
— Ўтган куни кампиримни ресторанга олиб боргандим. Унга ёқмади.
— Қайси ресторан экан у?
— Эсим қурсин! Ҳозир ёдимдан чиқди... Аёлларга баҳорда совға қиладиган гул номи нима эди?
— Настаринми?
— Йўқ!
— Лолами?
— Йўқ!
— Атир гулми?
— Йўқ!
— Наргис гулми?
— Ҳа!
Чол ошхона тарафга ўгирилиб:
— Наргизахон, ўтган куни биз борган ресторанни номи нима эди?
22
— Ф.И.Ш. ни айтинг!
— Нима у ФИШ?
— Фамилиянгиз, исмингиз ва шарифингиз.
— КАЛ!
— Нима бу КАЛ?
— Камолов Абдулла Лутфиллаевич!
21