Бир одам такси тўхтатиб, орқа ўриндиққа ўрнашиб ўтирибди. Манзилга яқинлашганда, орқадан таксичини елкасига қўлини қўйган экан, таксичи дод солиб бақириб, машинани дарахтга бориб урибди.
Ўзига кела олмаган ҳайдовчи боши ёрилган йўловчига қараб:
— Кечирасиз оғайни. Таксида учинчи кун ишлаяпман. Олдин 15 йил моргда ўлик ташиганман..., - дермиш.
Эркак дўстига деди:
— Кеча кечқурун келаётсам, йўл четида қурбақа ётибди. Раҳмим келиб уйга олиб келдим. Ухлашга ётаётиб уни ёнимга ётқиздим. Эрталаб уйғонсам қурбақа маликага айланиб қолибди. Ишонасанми дўстим?
— Ҳа ишонаман.
— Негадир хотиним ишонмаяпти.
— Менда-ям шунақа бўлганди-да...
Бир куни хотини эрига:
— Дадажониси, мени ҳозир ҳам аввалгидек яхши кўрасизми?
— Йўқ, унчалик эмас.
— Вой, нима учун?
— Кейинги пайтда кўзим яхши кўрмаяпти.
— Ишга боргим ҳеч келмаяпти-да...
— “Форбс” журналида исм-шарифинг борми?
— Йўқ ...
— Ҳозироқ тургин-да, ишингга жўна!
Хотин эрига:
— Азизим, узун сочларимни кестириб, калта турмак қилмоқчиман.
— Нега? Ўзи яхши-ку!
— Ахир бошимга ўзгартириш киритиш керак-ку!
— Бошингни ўзгартирмоқчи экансан, китоб ўқишни бошла!
ДАН ходими автомобилни тўхтатиб, ҳайдовчига:
— Юкхонани очинг! Текшириб қўяй, - дебди.
Ҳайдовчи:
— Командир, келинг юкхонани очмайлик. Юз минг бераман, - деса, — Нималар деяпсиз?! Очинг текширишим керак!, - дебди ДАН ходими.
Ҳайдовчи яна икки юз минг беришини айтибди.
— Майнавозчилик қилмай, очинг!
— Уч юз бераман!
— Йўқ!
— Мени охирги гапим, бир миллион бераман!
— Мениям охирги сўзим, юкхонани очасиз!
— Мана марҳамат!
ДАН ходими қараса, юкхона бўм-бўш эмиш.
— Нимага бошимни қотириб, шунча пул таклиф қилдиз?, - деса,
— Сиз билан бир "Поле Чудес" ўйнагим келди-да, - дермиш ҳайдовчи.
Бир йигит дўстига дебди:
— Юзингга нима қилди? Ҳамма ёғинг тирналган!
— Қизларни деб урушдим.
— Ким билан?
— Ким билан бўларди, хотиним билан-да!
Ўн ёшли бола отасидан сўрабди:
— Ада, нега бу колбасани номи "Докторский"? Нима, уни фақат докторлар ейдими?
Отаси:
— Йўқ ўғлим! Бу колбасани еб бўлгач, тўғри докторга боравериш кераклигини билдиради...
Судья:
— Гувоҳ! Айтингчи, 2015 йил 11 ноябрь куни соат 12 дан 43 дақиқа ўтганда қаерда эдингиз?
Гувоҳ:
— Албатта уйимда, бир қўлимда соат ва иккинчи қўлимда тақвимни ушлаб ўтиргандим.
— Қизим, сенга жуда кўп жойдан совчилар келишди. Энди турмушга чиқмасанг бўлмайди, - дебди отаси.
Қизи адасига:
— Турмушга чиқгим келмайди. Чунки онамни соғинаман, - деса
— Онангни ҳам ўзинг билан олиб кетишинг мумкин, - деган экан отаси.
188 189 190 191 192 ... 507