Она уйга келса, ўғлининг кундалиги бурчакда тик турган экан. Ҳайрон бўлиб сўрабди:
— Ўғлим, нега кундалигинг у ерда турибди?
Ўғли:
— Бугун у “2” баҳо олди. Шунга жазолаяпман, - дермиш.
Бувимни телеграм ҳақидаги фикрлари: "Яхши нарса экан. Қариндош-уруғинг билан гаплашасан, кўришасан-у, дастурхон, тоғора деганларини қилиш шарт эмас экан".
— Хотинжон! Мен бугун маош олдим! Юр сенга 8—Март байрамига қимматбаҳо кўйлак билан бриллиант кўзли узук сотиб оламиз!
— Вой, дадаси-ей, менга бундай матоҳлар керак эмас. Ундан кўра шу пулларни олиб
ўртоқларингиз билан тоққа бориб дам олиб келинг!
— Ҳурматли радиотингловчилар, сизлар "Идеал эр ва идеал хотин" эртагини тингладингиз.