Аразлашиб қолган иккита қўшни аёлни яраштиришни йўли бор. Иккаласини ҳам бир вақтда қўшнилар группасидан чиқариб юбориш керак.
Инглиз тилини қанчалик яхши билсанг ҳам, 25 years сўзини барибир "Йигирма беш еарс" деб ўқийверасан.
Бувиси набираси билан кўчада кетаётса, ўқитувчиси келаётганмиш. Бувиси: — Беркин! Ўқитувчинг келяпти! Бугун дарсга бормадинг-ку! - деса, набираси: — Сиз беркининг! Сизни ўлиб қолдилар деганман, - дебди.
Зокирбой исмли қозоқ йигит Москвага борибди. Аэропортида ҳожатхонага кирмоқчи бўлиб, “Ж” деб ёзилган эшик жигитларники деб эшикни тортса, ичкаридаги рус аёл "закрывай- закрывай" деб аёл қичқирибди. Зокирбой бўлса “Ҳой, сен мени исмимни қаердан биласан?" дермиш.
Институтда сўнгги пара кетмоқда. Қорни оч, чарчаган талабалар ўқитувчига дебди:
— Устоз, илтимос бизга рухсат бериб юборинг...!
Ўқитувчиси:
— Йўқ.
Талабалар:
— Илтимос, жуда чарчадик.
Ўқитувчи:
— Шу доскага ёзаётган мел қачон тугаса, шунда жавоб бериб юбораман.
Талабалар:
— Беринг, биз уни еб қўямиз!
Қиз:
— Нимага мени доим Coca Colaга ўхшатаверасиз?
Йигит:
— Турган битганинг зарар бўлса ҳам, сенга ўрганиб қолганман...!
Врач билан милиция ходими суҳбатлашиб турса, сал нарироқда иккита йигит жанжаллаша бошлабди. Бирини қўлида пичоқ ҳам бор экан. Шунда милиция ходими:
— Мен бориб ажратай. Бўлмаса ҳозир анави одам пичоқни ишлатса, жиноят бўлади. Мен ажратмаганим учун жазолашади. Пулсиз, ишсиз қолиб кетаман, - деса, врач:
— Шошмай тур! – дебди.
Кўп ўтмай уришаётганларлардан бири иккинчисини пичоқлаб қўйибди. Шунда врач:
— Ана, энди борсак бўлади. Пичоқ кўтаргани сеники, жароҳатлангани меники. Иккаламизга ҳам иш бор! – дермиш
Бир йигит кўчадаги тиланчига ҳар куни пул бериб ўтар экан. Куни келиб ўша йигит уйланибди.
Тиланчига пул бермай қўйибди. Орадан озроқ вақт ўтиб, тиланчи йигитни кўриб қолибди-да:
— Нима бўлди? Нега пул бериб ўтмайдиган бўлиб кетдинг? - деса, йигит:
— Уйланиб, рўзғордан ортмай қолди, - дебди.
Тиланчини жаҳли чиқиб:
— Нима, оилангни мани ҳисобимдан боқасанми?!?!
Бир киши дўкондан кўмир сотиб олса, ўрамни устида қуйидагича ёзиб қўйилган экан:
"Мазкур кўмирни ёқиш учун 3434 рақамига SMS юборинг".
Бир содда одам Афандидан сўради:
— Афанди, жаноза ўқилаётганда тобутнинг ўнг томонида турган савобми, чап томонида?
Афанди жавоб берди:
— Иккала томонида турсанг ҳам савоб, фақат тобутнинг ичида бўлмасанг бас!
22 23 24 25 26 ... 507