Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Иккита севишган талабалар ошхона ёнидан ўтиб бораётишса, кабоб ҳиди димоғига урилибди. Шунда қиз чуқур нафас олиб:
— Вой, маззалигини... – деса, йигити:
— Сенга ёқдими? – дебди.
Қиз:
— Ҳа, жуда-ям, - деса, йигит:
— Юр, унда яна бир мартта олдидан ўтамиз, - дермиш.
94
Бир жинни "Алдадим, алдадим" деб бақириб қувониб юрган экан. Ундан бир йигит сўрабди:
— Кимни алдадинг?
— Такси ҳайдовчисини!
— Нима деб алдадинг?
— Пулини тўлаб, машинасига ўтирмай қочиб кетдим, - деган экан жинни.
92
Мактаб ва институтларда оффлайн ўқишлар бошланди.
Ҳамма йигитларни бир савол қийнайди. 8 мартга қизларга совға берамизми? Ахир 14 январда улар беришмади-ку!?
109
Шогирд устози пири комилдан сўради:
— Устоз, пахта эксам яхши яшайманми, ёки пахта терсамми?
Устоз пири комил кўп ўйламай жавоб берди:
— Бўтам, пахта қўйсанг зўр яшайсан!
90
Уч оғайни суҳбатлашиб қолишибди. Биринчиси:
— Мен ўтган йили янги йилни Гавая оролларида кутиб олгандим.
Иккинчиси:
— Мен эса, океан тубида кутиб олганман. Ажойиб бўлганди...
Учинчиси:
— Иккаловинг ҳам мен билан чойхонада кутиб олгансан! Камроқ ичиш керак эди!
83

Толиби илм пиру комилининг ҳузурига келиб сўради:
— Устоз, мен абадий яшашни хоҳлайман, бунинг учун нима қилишим керак?
— Уйлан!
— Нега? Шунда абадий яшайманми?
— Йўқ. Аммо шу хоҳишинг йўқолади.

85
— Дада "Мужик" нима дегани?
— "Мужик" дегани - ўзи ишлаб, пул топиб, оиласини боқадиган инсон!
— Дада, катта бўлсам мен ҳам ойимга ўхшаб мужик бўламан!
93
Бир куни Фурқат деган йигит дўсти Раҳматга дебди:
— Кел, корейсларга ўхшаб исмимизни охирига "ли" қўйиб чақирамиз.
Раҳмат:
— Бўлмайди...
— Нега?
— Мен Раҳматли бўлиб қоламан, - деган экан.
153
Ишчи касса ёнида:
— Маошимни "сон" билан ёзайми "сўз" билан-ми?
— Қанча оляпсиз?
— 250 минг сўм.
— Ундай бўлса, кўз ёшлар билан ёзинг!
158
Кеча ётоқхонага шовқинга ишлаб кетадиган чироқ ўчиргични ўрнатдик, энди нақд тунги клубни ўзгинаси бўлди.
184