Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Институтда дарс берадиган домла касал бўлиб қолибди. Домлани бир талаба кўргани келибди.
Талаба:
— Ҳа, домла нима бўлди? Итдек озиб кетибсизку!
Домлани бу гапдан кейин баттар мазаси қочибди.
Кейин яна бир талаба домлани кўргани келибди. Домла иккинчи келган талабага, биринчисини ёмонлаб кетибди. Қара мен ўзим ўқитиб, таьлим берган шогирдим мени итга тенглаштирди.
Иккинчи талаба:
— Эҳ, домла ҳафа бўлманг. Яхши бўлиб соғайиб кетасиз, чўчқадай семириб кетасиз ҳали.
Домла аввалгидан ҳам баттар бўлиб қолибди.
Кейин домлани энг яқин дўсти келибди. Кейин домла дўстига талабаларни иккисини ҳам ёмонлабди:
— Эй дўстим, мен ўзим ўқитиб одам қилган шогирдларимни қара, биттаси итга, иккинчиси чўчқага тенглаштирди номардлар!
Бу гапларни эшитиб дўстини жаҳли чиқиб кетди:
— Дўстим, сен умуман кўнглинга олма. Бу иккала шогирдинг ҳам аслида одамдан эмас, эшакдан таълим олган экан!
Бир ёш болакай кўп қаватли уйлар олдида хафа бўлиб ўтирган экан, мактаб ёшидаги бир болакай ёнига келиб:
— Нима қилиб ўтирибсан? - дея гап бошлабди.
— Уф, зерикиб кетдим! - дебди ёш болакай.
— Кел, унда зоопарк-зоопарк ўйнаймиз?
— А, у қанақа ўйин? Мен билмайман-ку?!
— Бу жудаям осон: Мен маймун бўламан, сен эса менга банан олиб келасан!
Афанди икки оғайниси билан овга чиқибди. Буни қарангки уларнинг ёнига бир сеҳргар келиб:
— Тила тилагингни, агар бажо айласам, сени жонингни оламан, бажо айлай олмасам сенга битмас тугалмас хазина бераман, - дебди.
Шунда Афандининг биринчи оғайниси:
— Сувдаги балиқни олиб бер, - дебди.
Сеҳргар буни амалга оширибди ва унинг жонини олибди.
Навбат Афандининг иккинчи оғайнисига етиб келибди.
Иккинчи оғайниси:
— Учиб кетаётган қушни сўрабди.
Сеҳргар бу тилакни ҳам амалга оширибди ва унинг жонини олибди.
Навбат энди Афандига келганида, афанди нима дейишни билмай, ҳавони бузибди ва шундай дебди:
— Шу ҳавони менга тутиб бер, - дебди.
Сеҳргар бу тилакни бажо айлай олмабди ва хазинани Афандига топширибди.
Афанди кўчадан келаётган эди, икки болани учратди. Улардан бири йиғлаб Афандига арз қилди:
— Анави бола қулоғимни тишлаб олди.
— Йўқ, мен тишлаганим йўқ,— деди иккинчи бола,— ўз қулоғини ўзи тишлаб олди.
— Бекор айтибсан,— деди Афанди иккинчи болага — бу туямиди ўз қулоғини ўзи тишлайди.
Афанди хонга ғоз пишириб борар эди, йўлда корни очиб, бир оёғини еб қўйди. Хон уни олиб сўради:
— Бир оёғи қани?
— Бу йилги ғозларнинг ҳаммаси бир оёқли экан,— деди-да, Афанди сув бўйида бир оёғини кўтариб дам олиб турган ғозларни кўрсатди. Хон таёқни кўтариб пўписа қилган эди, ғозлар икки оёқлаб қочди.
— Ана, оёқлари иккита экан-ку,— деди хон. Афанди пинагини бузмай жавоб берди:
— Шу таёқ билан биров сизга ҳам ҳамла қилса, икки оёқ у ёқда турсин, тўрт оёқлаб қочар эдингиз.