Афанди хонга ғоз пишириб борар эди, йўлда корни очиб, бир оёғини еб қўйди. Хон уни олиб сўради:
— Бир оёғи қани?
— Бу йилги ғозларнинг ҳаммаси бир оёқли экан,— деди-да, Афанди сув бўйида бир оёғини кўтариб дам олиб турган ғозларни кўрсатди. Хон таёқни кўтариб пўписа қилган эди, ғозлар икки оёқлаб қочди.
— Ана, оёқлари иккита экан-ку,— деди хон. Афанди пинагини бузмай жавоб берди:
— Шу таёқ билан биров сизга ҳам ҳамла қилса, икки оёқ у ёқда турсин, тўрт оёқлаб қочар эдингиз.
Бир куни шерни ўрмонда суд қилиб 3 йилга қамашибди шерни сочини олиб қамоқхонага қўйиб юборишса, уни хеч ким шерлигига ишонмай мушук деб калака қилаверишибди бундан зерикиб бир чеккада турса, каламуш турган экан, унга:
— Каламуш илтимос уларга тушунтир мен мушук эмас шерман,- деса
Каламуш:
— Менга барибир мушукмисан шермисан, мен ҳам қамоқхонага тушишимдан олдим типратикан эдим,- дебди