Учта йигит паркда борарди. Олдинда эса бир чиройли қиз мини юбкада кетаётган эди. Орқадаги йигитлардан бири:
— Агар шу қиз бир кеча мен билан бўлса, 50 000 берардим, - деса
Иккинчи йигит:
— Нима деяпсан? Мен 100 000 берардим, - дебди.
Шунда учинчи йигит:
— Йўқ, бунақа чиройли қизни кийинтириш, ресторанга олиб бориш керак, машина олиб бериш керак, - деса
Қиз орқасига бурилиб:
— Учинчи бўлиб гапирганларингиз қайси бирингиз?, - дермиш.
Афандининг биров бир нарса сўраса, ўша заҳоти бермай, эртасига берадиган ғалати одати бор эди. Бир кун қўшниси:
— Бир ошлик туз бериб туринг,— деди.
— Туз йўқ эди-ку,— деб қайтарди-да, эртасига ўзи олиб чиқиб берди.
— Ие, бор экан-ку, нега кеча бера қолмай, бугун ўзингиз олиб чиқдингиз?
— Берадиган нарсамнинг қадри билинсин, дедим-да.
Армияда командир аскарларга:
— Ҳўш, ҳозирча мана бу ер, мана бу ер ва мана бу ердан чуқур ковлашни бошлайверасилар, мен эса бориб аниқ қаерни ковлаш кераклигини билиб келаман.