— Қаерда эдинг? — География китобининг 67-саҳифасини очсанг, билиб оласан. — 67-саҳифаси йиртиб олинган-ку!? — Энди тушунгандирсан қаерда бўлганимни?!
Хотин эрига: — Бўлди, мен кетяпман. Эр: — Ўзи анчадан бери қовоқ-тумшуқ қилиб юрганингни сезгандим. Қаёққа кетасан? Онангни уйига борасанми яна? Хотин: — Адаси, нималар деяпсиз? Дўконга кетяпман... Эр: — Ҳа, шунақами!? Қайтишингда менга ҳам бирор нарса олиб келарсан...!
Эркаклар хотинининг "Менсиз қандай яшаган бўлардингиз-а?!" деган доимий саволига ширин ҳаёллар билан кулиб қўйганини сезганмисиз?
Эримни дўконга юборсам, дўконлар бўм-бўш эмиш. Ҳеч нарса қолмабди. Ҳатто, туалет қоғози вазифасини вақтинча газеталар бажарадиганга ўхшайди.
Сувенир-шундай нарсаки, уни сиз ўз шаҳрингизда умуман харид қилмаган бўлар эдингиз.
Яхши эр тонгда уйқудан битта ҳаёл билан уйғониши керак: "Хотинимни кийишга кўйлаги йўқ, мени ухлаб ётишимни қара! Тезроқ ва кўпроқ пул топиб, уни хурсанд қилишим керак. Одамлар айтмасин хотини яна ўша аввал кийган кўйлагини кийибди деб. Шарманда бўламиз-а, шарманда!"
— Дугонажон, охирги уч йилда чиқган янги сериалларнинг номини айтиб юбор! — Болангни боғчага бердингми? — Ҳа...
— Дада, тоғдаги кийиклар неча йил яшайди?⠀
— Бу тоғдаги йиртқичнинг қорни оч-тўқлигига боғлиқ.
Тасаввур қилинг, сиз тасаввур қилишни умуман билмайсиз. Нима бўлишини тасаввур қилиб кўрдингиз-а!?
Кечаси оёқда тура олмайдиган аҳволда маст бўлиб келган ота хожатхонага кириб, ўриндиққа бошини қўйиб ўтириб олса, ҳали уйқуга ётмаган кичкина ўғли адасини кўриб қолиб:
— Ада, хожатга тескари ўтириб олдингиз! - деган экан.
377 378 379 380 381 ... 507