Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир куни буқа билан шер пиво ичиб ўтиришса, шерни телефони жиринглаб қолибди:
— Алло, ҳа албатта! Ҳозир бораман, - дебди шер. Шунда буқа шерга қараб:
— Яна хотинингми? Нега ундан қўрқасан-а? Мен хотинимдан умуман қўрқмайман! – дебди керилиб.
Шунда шер буқага қараб:
— Мени хотиним шерхон бўлади. Сеникига ўхшаган сигир эмас! – дермиш.
78
— Нега барча фильм қаҳрамонлари эрталаб ювиниб бўлгач, нонушта қилишга, газета ўқишга-ям улгуришади?
Мен ҳар куни эрталаб ювиниб-кийинишга зўрға улгураман ...
107
Бир йигит Сибирга, дўстини уйига меҳмонга борибди. Овқатланиб ўтирса, оёғини остидан каламушдек келадиган жонзод ўтиб қолибди.
Шунда меҳмон:
— Шу совуқда каламуш нима қилади?, - деса.
Мезбон:
— Бу каламуш эмас. Пальто кийган суварак!, - дермиш.
114
Ихтирочи дўстига деди:
— Мен ҳудди одамга ўхшаб кетадиган компьютер яратдим.
— Ҳўш, нимаси одамга ўхшаркан?
— Ўзи хато қилиб қўйиб, бошқа компьютерга тўнкаб тураверади.
105
Ошиқ испан йигит ҳар оқшом севган қизини деразаси ёнида серенада куйларкан. Дўстлари ундан:
— Нега шу қизга уйланиб қўя қолмайсан?, - дейишса,
— Кейин кимга серенада куйлайман?, - дермиш.
103
Мактабнинг биринчи синфга келган ўқувчиларга ўқитувчиси тушунтирибди:
— Азиз болажонлар! Мактабда тўполон қилиш, баланд овозда гаплашиш, одобсизлик қилиш мумкин эмас. Агар бирор нима сўрамоқчи бўлсангиз, қўлингизни кўтариб мурожат қилинглар.
Шу заҳоти болалардан бири қўлини кўтарибди.
Ўқитувчиси:
— Нимани сўрамоқчисан Алишер?, - дебди таажжубланиб.
— Ҳеч нимани. Шунчаки, тушунтираётган тизимингиз қанчалик аниқ ишлашини текшириб кўряпман.
115
Бир киши денгиздан тилла балиқ тутиб олибди. Балиқ тилга кириб:
— Мени қўйиб юборсанг, учта тилагингни амалга ошираман!, - дебди.
— Розиман. Фақат битта шартим бор! Менга нима берсанг, қайнонамга уч баравар кўпроқ берасан, - дебди ҳалиги одам. Балиқ ҳам шу шартга кўнибди.
— Менга битта машина, қайнонамга эса учта машина бер. Менга битта далаҳовли бер, қайнонамга — учта. Учинчи тилагим: менга кичкинагина юрак хуружи, қайнонамга ...
117
Ахлат ташийдиган машина орқасидан ҳайҳайлаб югуриб кетаётган дўстини кўрган ўртоғи деди:
— Нима, машина билан кимўзарга югуряпсанми, дўстим?
— Йўқ, - деди дўсти ҳаллослаб, - хотиним эски пайпоғимни ахлатга ташлаб юборибди. Ичида хотинимдан беркитган пулларим бор эди.
119
Икки аёл қамоқхонанинг бир хонасида уч йил ўтиришибди. Жазо муддати тугаб, озодликка чиқаришса, қамоқхона дарвозаси олдида яна ярим соат гаплашиб туришган экан.
134
Кўчадан қайтган ўғлидан онаси сўради:
—Ўғлим коптогинг қани?
—Бир қизчага бердим, бироз ўйнаб қайтариб бераркан. Ёнида бобоси ҳам боракан,- деди ўғли.
Онаси ўғлининг сахийлигидан қувониб турса, эшик тақиллаб, коптокни олган қизалок ва бобоси қўлида шоколад билан кириб келишибди.
Болакай коптоги ва шоколадни олиб, чўнтагидаги уяли телефонни қизчанинг бобосига қайтариб берибди.
96