Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Ресторандан чиқаётганда нега официант аёлнинг белидан қучоқлаб олдингиз? Кап-катта, оилали одамга уят эмасми?
— Қизиқмисан, хотин? Ахир мен унинг кўйлагига қўлимни артдим ҳалос.
142
Кеч тушяпти. Она балкондан ўғлини бақириб чақиряпти:
— Тешавой, сен уйга кириш ҳақида ўйлаяпсанми?
— Ўйлаяпман, ойижон.
— Хўш?
— Ойи, яна озгина ўйлаб олай...
134
Афандининг ошналаридан бири янги иморат солди-да, кўз-кўз қилиш учун Афандини айтдириб юборди ва эртадан-кечгача олиб юриб, иморатни кўрсатди.
Юра бериб Афандининг қорни жуда очди, аммо ошнаси овқат тўғрисида оғиз очмас ва уйма-уй юрар эди. Афанди ниҳоят ошхона олдида тўхтади-да, унга диққат билан қарай бошлади. Ошнаси ундан сўради:
— Ошхона ёқиб қолди дейман-а?
— Ҳа, ошхонани жуда боплабсиз,— деди Афанди,— шундай қилибсизки, кирган кишининг дарров овқат егиси келади!— деди.
98
— Жоним, менимча мен икки қатман?
— Нега ундай деяпсан?
— Қорнимни қара?
— Ҳа, гап бу ерда дегин, унда бу фарзанднинг отаси мен эмас, нон заводи экан-де.
112
Қамоқхонада:
— Озодликда касбинг нима бўлган оғайни?
— Талаба эдим.
— Нега "ўтирдинг?"
— Квант физикаси фанидан дарсни қолдирганим учун...
— Ол-а!
Бунақаси бўлиши мумкин эмас!
— Ўша куни банкни ўмарган эдим...
105
Инглиз тилини сув қилиб ичворган Адиба Балоеванинг тест жавобларидан, Шекспир ҳаётга қайтиб, туғилганига пушаймон бўлди.
130
Босинқираб уйғонган эркакдан хотини сўради:
— Нима бало, тушингизда илон кўрдингизми?
— Йўқ, онангни кўрибман.
129
Бошқа давлатлар туғруқхоналарида: "Хуш келибсиз" - деб ёзиб қўйилар экан.
Хитой давлатида эса: "Бўлди бас, етар энди" - деб ёзилар экан.
104
2 та тентак йўлда кетаётиб, чарчаб дараҳт тагида дам олаётса, тентаклардан бири:
— Мен сувсадим, сув ичгани кетаяпман, - дебди.
2-тентак:
— Мени ўрнимга ҳам ичиб кел, - дебди.
Шунда 1-тентак ҳўп деб кетибди. Бир оздан сўнг қайтиб келибдида, 2-тентакка қараб кулаверибди.
2-тентак ҳайрон бўлиб:
— Эй, тентакмисан, нимага ўзингдан-ўзинг кулаяпсан, - деса,
1-тентак:
— Ўзимни ўрнимга тоза сув, сенинг ўрнингга эса, ифлос сув ичдим, - дермиш
114
Бир киши телевизор устасига телевизорини олиб келиб:
— Мих билан қулоғни ковлаб кўраётувдим, бирдан негадир товуши чиқмай қолди, - дермиш.
112