Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Хотин эрига деди:
— Кўйлагимни ечинг... Юбкамни ечинг... Пайпоғимни ечинг... Энди шошилмасдан, ички кийимларимни ечинг, яна йиртиб юборманг... Ва бошқа ҳеч қачон мени кийимларимни кийманг!!!
110
— Ойи, эрим мени хафа қилди... Олдингизга кетяпман!
— Йўқ, қизим. Ёмонлик жазоланиши керак. Шунинг учун мен сизнинг уйингизга кетяпман.
108
— Салом!
— Привет.
— Аҳволингиз қандай?
— Спасибо. Хорошо. Как ваши дела?
— Яхши. Сиз ўзбекмисиз?
— Да.
— Унда нега ўзбекча гапирмайсиз?
— Я по-узбекски понимаю, но не умею говорить...
— Мени итимга ўхшаркансизда...
— В смысле?
— Менинг итим ҳам тушунади, бироқ, гапира олмайди.
144
Ёш йигитча китоб дўконида сотувчидан сўрабди:
— Сизларда "Қандай қилиб 1 ой ичида миллионер бўлиш мумкин?", - деган китоб борми?
— Бор! Мана, марҳамат! Лекин сизга тавсиямиз — бу китобга қўшиб "Жиноят кодекси"ни ҳам сотиб олинг.
96
Кўприк тагида турган безори ёнидан ўтиб кетаётган йигитга:
— Оғайни чекишдан борми? - деса, йигит:
— Мен спортчиман, беш карра Ўзбекистон чемпиониман, чекмайман! - дебди.
Безори бўлса:
— Вой, узр ака сизмидингиз! Танимаганимни қаранг, бой бўларкансиз! - деган экан.
18
— Ойи, ёзда Чорвоқда дам оламизми?
— Чорвоқда сени репититоринг дам олади, ўғлим!
40
Ёш қиз доктор хонасига югуриб кириб:
— Ёрдам беринг, мени ари чақиб олди...
Доктор:
— Ҳечқиси йўқ! Ҳозир малҳам суриб қўяман, тузалиб кетади.
Қиз:
— Қандай қилиб сурасиз? У аллақачон учиб кетди-ку!
18
Бир аёл мушугини сотиш учун olx.uz га эълон жойлаштирибди:
"Соғлом, чиройли, ақлли, эгасига вафодор мушук сотилади. Бешинчи мартта сотяпман!"
13
Бемор шифокор кўригидан ўтди.
— Хўш, менда қандай касаллик бор экан?
— Сизда истаган касаллик: оддий тумовдан тортиб жуда кам учрайдиган юрак нуқсони ҳам бўлиши мумкин... Ҳаммаси сизнинг моддий аҳволингизга боғлиқ.
24
13:30 - Безовта қилмадимми?
23:59 - Йўқ. Нима гап?
14