Болтавой тилла балиқча тутиб олибди ва унга тилагини айтибди:
— Ҳар куни туғилган куним бўлишини истайман!
Икки ойдан сўнг Болтавой қарибди ва вафот этибди.
5 ёшли қиз ўғил бола қўшнисига мақтанибди:
— Дадамни автомати бор.
Бола эса:
— Мани дадамни пушкаси бор.
Қиз:
— Мани дадамни танкаси бор.
Бола:
— Мани дадамни ракетаси бор.
Қиз:
— Мани дадамни бомбаси бор.
Бола нима дейишни билмай:
— Аа, сан деворга сиёмийсаан...
Хизмат сафаридан қайтган эр хотинига деди:
— Мен никоҳ узугимни йўқотиб қўйдим.
— Қанақасига? Қандай қилиб уни йўқотиш мумкин?
— Ўзинг айбдорсан! Мен сенга бир йилдан бери чўнтагим тешилиб қолибди дейман. Сен эътибор қилмайсан!