Мактабда болалар орасида тезлик ҳақида баҳс кетяпти:
Салима:
— Энг тез бу сўз, гапирдингми, бўлди уни қайтариб бўлмайди.
Олимжон:
— Энг тез бу свет, босдингми у ёнади
Тешавой:
— Мени кеча ичим ўтганди... бир сўз ҳам айтолмадим, светни ҳам ёқишга улгурмадим
Қизим бу йигит бечоранинг етимлиги камлик килгандай, яна чўлоқ экан. Унга тегмай қўяқол.
— Лекин кўзлари чиройли экан. Ахир уни ҳам бахтли бўлишга хаққи бор-ку!
— Шуни айтаман-да... ҳаёт унга шунчалик азоб бергани етмагандай, сен ҳам тегиб олсанг, қандай бўларкин?
Голливудда ўтказилган мукофотлаш маросимида ҳозиргача "Оскар" мукофотига олти марта даъвогарлик қилган Леонардо Ди Каприо ниҳоят "Оскарга энг кўп маротаба даъвогарлик қилган шахс" номинацияси бўйича тақдирланди.
— Дугонажон, одамларга ҳам ҳайронман-да. Кеча бир дўконга кириб купальник сотиб олмоқчи
бўлиб "примерочной"га кирсам, орқа томонидан бир тешик тешиб қўйишибди. Ўша тешикдан қарасам, бир барзанги йигит олма сотиб ўтирибди. Ўша барзангини тешикдан томоша қилиш кимга қизиқ экан, шунга ҳайронман-да?!