Битта ҳожака Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиқибди. Фарғонада меҳмон қилишибди, кетишида:
— Мени мозорга оборинглар, - дебди
Оборишибди. У мозорни зиёрат этиб, тиловат қилибди.
Кейин Самарқандга борибди. У ерда ҳам ҳамма жойни кўрсатишибди. Қайтишида яна мозорини зиёрат қилибди.
Кейин Қашқадарёга бориб, айланиб:
— Энди мозорга оборинглар, - деса
— Бизда мозор йўқ, - дейишибди
— Ие, ўлганларни қаёққа кўмасизлар, - деса
— Бизда ҳеч ким ўлмайди, туғилиб Тошкентга кетишади, - дейишибди.
Бир эркак ишхонасига кўзи кўкарган ҳолда келибди. Дўстлари ундан "нима бўлди?", деб сўрашибди.
— Хотиним урди!
— Нега?
— Сенлаганим учун...
— Ол-а, бу нарса учун урмаса керак?! Аслида нима бўлди?
— Тўшакда ётувдик. Хотиним "Биз анчадан бери бирга бўлмай қўйдик, дадаси", деди...
— Мен эса "биз эмас, сен", деб юборибман.
Мулла Насриддин,- деди бир лақма, — нима учун қулоғим иккита-ю, оғзим битта?
— Кўпроқ тинглаш учун қулоғинг иккита,— жавоб берди Афанди,— агар оғзинг ҳам иккита бўлганда, одамларнинг миясини қоқиб қўлига берардинг!
Туғруқхонада акция эълон қилинди: "Эгизакларни дунёга келтир ва 3чи чақалоққа бепул эга бўл!"
Битта негр саҳрои-кабирда юриб сеҳрли чироқни топиб олибди. Чеккасини ишқалаган экан ичидан Жин чиқиб:
— Учта тилагингни бажараман, буюр!, - дебди.
Негр росса сувга чанқаб, бир неча йиллардан бери аёлларни кўрмаган, қора танли бўлганидан кўп нарсалардан маҳрум бўлаётганлигини ўйлаб:
— Биринчидан мен оппоқ бўлай, иккинчидан атрофимда яланғоч аёллар кўп бўлсин ва учинчидан доимо сув ёнимда бўлсин, - дебди.
Жин ҳам замонавий жинлардан экан, росса ўйлаб кўриб негрни энг одам кўп бўладиган аёллар ҳожатхонасидаги унитазга айлантириб қўйибди.
Иккита аёл ҳаммомнинг ечиниш хонасида кийинмоқдалар. Аёлларнинг биттаси эркакларнинг трусигини кийиб олган эди. Шериги:
— Менга қаранг Таннозхон, қачондан бери эркакларни трусигини кияяпсиз?, - деса.
Ҳалиги аёл:
— Эрим шу трусикни кроватимиз тагидан топиб олгандан бери, - дермиш.
Сотволди ака ўт ўчирувчи эди. Бир кун ишдан кеч қайтиб келиб, ётоқхонага секин кирибди. Уст кийимини ечгач, чироқни ёқаман деса:
— Ииии, чироқни ёқманг, - дея саросимага тушибди хотини. — Бошим оғриб кетияпти-я, дорихонага тушиб, дори олиб чиқмайсизми?
Эри шошиб, кийинибди-да, дорихонага тушиб:
— Ука, менга бош оғриқ дори бер, - деса.
Сотувчи йигит:
— Ия, Сотволди ака, пажаркадан мелисага ўтказишдими, - дермиш.
— Ай, ай, ай, тортмен оғрияптику, нима битта тешикни топа олмаяпсизми?
Йигит:
— Қимирламагин.
Қиз:
— Топдизми?
Йигит:
— Ҳа, топдим. Ҳозир тиқаман.
Қиз:
— Аааайй, оғрияптикууу!
Йигит:
— Э, ўчир овозингни нима ман санга ҳар доим зирак тақиб юрибманми...
Бир киши қафасда уч дона тўтиқуш олиб ўтирарди. Харидор уларнинг нархини сўради.
— Биринчиси уч юз минг. Гапиради. Иккинчиси беш юз минг. У ҳам шеър айтади ва қўшиқ куйлайди. Бунисини нархи бир миллион сўм. Лекин у на гапиради, на қўшиқ куйлайди.
Харидор:
— Унда нега бунча қиммат.
— Билмадим-у, лекин мана бу иккиси уни “устоз” деб чақиради.
Афанди бемаҳалда уйига меҳмон бошлаб келган эди, хотини уришиб берди:
— Уйда ҳеч нарса йўқ-ку, меҳмон бошлаб келасиз!
— Ундай бўлса,— деди Афанди,— меҳмон кўчада турибди, чиқиб Афанди йўқ дея қол!
Афандининг хотини йўлакка чиқиб, эшик орқасидан:
— Хуш келибсиз, меҳмон, уйга киринг десам, Афанди йўқлар, энди борларида бошқа келарсиз,— деди.
Меҳмон ўшқирди:
— Қанақа бемаъни хотинсиз! Ҳозир ҳолу жонимга қўймай олиб келдилар-ку. Ҳозир кўз олдимда уйга кириб кетдилар!
Афанди қулоқ солиб турсан эди, эшикка яқинроқ бориб деди:
— Афандининг эшиги битта деб сенга ким айтган эди, нариги эшикдан чиқиб кетгандир-да!
460 461 462 463 464 ... 507