Миср эҳромларини барпо этиш вақтида қурувчилар тош плиталарни кўтаришда аллақандай кўтариш механизмлари - замонавий лифтларга ўхшаш воситалардан фойдаланишган, деган фикр бор.
Эҳромларнинг юқори қисмларида меҳнат қилган қуллар таббий эҳтиёжларини қондириш учун жиддий муаммоларга дуч келишган: чунки баландликдан туриб ҳожатни чиқариш туфайли улар қоровулларнинг ғазабига ва фиръавнларнинг лаънатига дучор бўлишлари мумкин эди.
Фақатгина лифт ихтиро қилингандан сўнггина олимларимиз қуллар ушбу нозик вазиятдан қандай чиқиб кетишганини иҳтиро қилишди.
Шаҳар ҳокимининг томоғига суяк тиқилиб, ўладиган бўлиб қолди. Қаратмаган табиби қолмади. Ҳеч ким чора қилолмади. Ниҳоят Афандини эслашди, унга одам юборилди. Афанди ўзи келмай бир парча қоғозга бир нима ёзиб юборди.
Ҳоким қоғозни очиб кўриши билан бўйни чўзилди-ю, суяк — томоғидан ўтиб кетди.
Одамлар ҳайрон бўлиб, коғозга қандай дуо ёзилган экан деб қарашса, Афанди:
— «Порага келган қўйнинг суяги», деб ёзган экан.
Афанди кўчадан тақа топиб олди, жуда хурсанд бўлиб бораётган эди, бир ошнаси сўради:
— Ҳа, Афанди, бунча хурсандсиз? Афанди қўлидаги тақани кўрсатиб деди:
— Битта тақа нақд, яна учта тақа-ю усти бут бўлса, битта от деган сўз. Чу!