— Доктор болам, қулоғим мутлақо эшитмай қолди-я...
— Унда хурсанд бўлинг отахон! Дунёнинг ташвишларидан қутулибсиз.
Қари отахон ёшларни никоҳ тўйига ресторанга борибди.
Стол устидаги ноз-неъматларга қараб ўтирса, официант бола келиб, ликопдаги француз салатини аралаштириб ташлабди. Отахон хафа бўлиб официантга:
— Эҳ болам-а! Туппа-тузук турган овқатни кавлаб нима қилардинг?! – деган экан.
Тўқсон ёшга кирган отахон кўзгуга қараб, — Мана бугун тўқсонни қаршиладим, - дебди-да, бошига қараб, — Сен аҳмоқ 40 ёшдаёқ сочларга рухсат бериб юбормаганингда, улар ҳам бугун тўқсонга кирар эди, - дермиш.
Врач хонаси эшигида ёзувни ўқиган бемор таниш исм, фамилияни кўриб ҳайрон бўлибди.
“Бу ахир синфдошим-ку” дебди ичида. Хонага кириб қараса, қаршисида ўзидан анча ёш катта кўринган врач турган экан.
— Э, синфдош қалесан?! – дебди қувончини яширмай бемор.
Врач бўлса унга қараб:
— Кечирасиз бемор, сизни танимадим...! – деб ҳайрон бўлибди.
— Ростан мени танимадингми?! 105-мактаб эсингдами? – сўрабди яна бемор.
— Ҳа, мен ўша мактабда ўқиганман. Сиз ўқитувчим бўлсангиз керак?! Қайси фандан дарс бергансиз? – деган экан врач.
Магазинда:
— Битта қатиқ бериб юборсангиз.
— Сиз унга банка олиб келдингизми?
— Ё, тавба! У билан гаплашасизми ҳали?!
Юбилей - бу кўп гуллар ва уйингда аллақачон бор бўлган буюмлардир!
Бир ғийбатчи қўшнисини кўчада учратиб қолиб дебди:
— Ҳой қўшни, янги iPhone олибсизми?
— Ҳа!
— Шуни, Facebookда ёки Телеграмда хабар қилиб юрмай, менга айтсангиз бўлди эди. Ҳаммага бир зумда тарқатиб чиқардим...
Бугун эрталаб ишга келсам, компьютеримни сичқончаси ишламаяпти. Шеригимники-ям, наригисида-ям, ... Бутун бўлимда ишламаяпти. Нега ишламаётганини тушуна олмай пешингача бош қотирдик. Нариги бўлимни сичқончасини олиб чиқиб қўйсам, ишлаяпти...
Бир пайт сиқчончамни ўгириб қарасам, тагида сенсор нури тушадиган жойига инвентарь рақамини ёпиштириб кетишибди. Минг лаънат, кеча бухгалтерия инвентаризация ўтказган эди-ку...
Бир бойдан дўсти сўрабди:
— Уйингга босқинчилар киргани ростми?
— Ҳа рост!
— Ҳамма пулларингни, тилла тақинчоқларни бериб юбордингми?
— Ҳа, бир зумда олиб чиқиб бердим!
— Сени қизиб турган дазмол билан қўрқитишибди. Шунга бир паста таслим бўлдингми?
— Эсинг жойидами? Дазмол қизиб-қизиб, уйимдаги электр энергияси ҳисоблагичи фалон пул ёзишини кутишим керакмиди!?
Тобим қочса ҳам, касалхонага ёта олмайман. Ҳаёлимда касалхонага ётсам, палатага хотиним кириб келади-ю, тепамда туриб, — "Атайлаб, ишламаслик учун ётиб олдингизми бу ерга!?", - деб жаврай бошлайди, яна...
462 463 464 465 466 ... 507