Йўл патруль хизмати ходими шубҳали машинани тўхтатса, рульдаги ҳайдовчи ғирт маст эмиш.
— Ичиб турасизми ҳайдовчи? - деб сўрабди ходим.
Ҳайдовчи ароқ тўла пиёлани унга узатиб:
— Сиз билан биринчи мартта, - деган экан.
Кечаси хилват кўчада:
— Кечирасиз оғайни, чекишдан топилмайдими?, - дебди маст бир киши ўтиб кетаётган йигитга.
— Мен чекмайман. Уч кундан бери айтяпман, мен спортчиман. Сигарет йўқ менда!
— Ие, танимабман қаранг! Бой бўларкансиз...
— Оғайни, сен чет элларга тез-тез бориб турасан. Айтчи, Парижга бориб-келиш қанчага тушади?
— Агар хотининг билан борсанг, тахминан бир ярим минг евро кетади. Агар ёлғиз борсанг, беш-олти минг евродан кам пул олма!