Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Военкоматга қўнғироқ бўлаяпти.
— Алло, ассалому алайкум. Сизлар бир инсонни ўз хоҳишига кўра армияга олиб кетасизларми?
— Ҳа, албатта. Сиз ўзи кимсиз? Қаердан телефон қилаяпсиз?
— Мен 737-маҳбусман. Қамоқхонадан телефон қилаяпман.
171
Афанди тепакал эди, сочини олдириб бўлгач, сартарошнинг қўлига битта тешик танга бериб кетаётган эди, сартарош:
— Афанди, бу танга ўтмайди, бутунини беринг,— деди.
— Танганинг бутунини бошимнинг тепасига соч чиққанида оласиз,—- деди Афанди.
170
Афанди далада тушлик вақтида икки қўшниси билан овқат егани ўтирди. Битта тоғорачага гўжани қўйиб, Афанди шериги билан унга нон тўғрай бошлади, иккинчи шериги эса, тоғорачага тўғралган нонни индамасдан еяверди. Афанди қўлига мис чўмични олиб, унинг калласига урган эди, шериги юмалаб жон бера қолди.
Афанди бўлса нима қилишини билмай айтар эди:      
— Нон тўғра десанг, тўғрамайди, қошиқни қўлидан қўймайди, тоғорачадан кўзини узмайди, сал нарсага ўлиб ётиб олади, шу ҳам шерикми!
147
Интернет орқали ёзма суҳбат:
— Исминг нима?
— Туманой.
— Бошинг билан клавиатурага урилиб кетдингми, ёки ростдан ҳам шунақа исм борми?
— Бор, ишонмасанг ана ism.uz дан кўр.
156
Балиқ дарёга чўмилишга бориб, чўкиб ўлиб қолибди.
144
Янги киёв қайнонасига телефон қилаябди:
— Ойи қизингизни олиб кетинг! Қизингиз менга ёқмади. Аранг бир ой чидадим. Менга бунақа хотин керакмас!
Қайнона:
— Вой шўрим қурсин. Куёв бола ҳар қанақа олинган маҳсулотни 3 кун муддат ичида қайтариш керак. Ўз вактида қайтарилмаган маҳсулотга ишлаб чиқарувчи жавобгар бўлмайди!
124
Бир йигит армияга борибди, севган қизи унга хат ёзибди:
— Жоним мендан хафа бўлманг, мени унутинг. Биза бирга бўлолмасаканмиз, яна мени деб ўзизни у-бу нарса қилиб қўйманг. Сизда мени 1-та расмим борийди, ўшани йиртиб ташланг, хайр...
1 ҳафтадан кейин қизга конверт келибди, конвертни очиб қараса, 1 та хат билан 50 тача ҳар ҳил қизларни расми келибди, хатда шу сўзлар ёзилганди:
— Узр, жоним сени эслолмадим, шу расмларни орасида расминг бўлса ўзинг ертиб ташла
147
Пойабзал устахонасининг директори Афандига мақтанди.
— Менга қойил бўлинг, кунига 200 кг мих, 100 кг елимни тежаб қолдим.
— Қойилман сизга,— деди Афанди, йиртиқ туфлисини кўрсатиб,— кўряпсизми, менинг туфлим ҳам «тил»ини чиқариб гапингизни маъқулламоқда.
100
— Абдураим нимага бунча хурсандсан?
— Ээ, ошна лўлилардан 50 долларга бармоғимдай келадиган тилла тросс олдим. Эсингдами қалбаки 100 долларни ахлатдан топиб олгандим?
Ўша 100 долларни бергандим, 50 доллар қайтим ҳам қайтаришди. Боплабманми?
— Ие, бу тилламас-ку, кўп хурсанд бўлаверма.
— Нега хурсанд бўлмай, ахир лўлилар қайтимга берган 50 доллар тоза экан, текширтирдим ошна.
107
Бир куни Афанди хазина топишга киришди ва ер кавлай бошлади. 200 метр кавласа, бир вароқ чиқибди, у вароқда:
— Тепага чиқишни ўйла, - деб ёзилган экан.
101