Афанди қўш хайдаб юриб бир хум олтин топиб олди. Атрофига олазарак қараган эди, ёнида ов қилиб юрган подшога кўзи тушди. «Агар шу олтинларни подшога берсам, бирор шаҳарга мени ҳоким қилар» деган хаёл кўнглидан ўтди-да, подшони чақирди. подшо ҳам кела бошлади, У келгунча, олтинларнинг меҳри ўткирлик қилиб, уни подшога бергиси келмай қолди. Подшо:
— Нима ишинг бор, мени нега чақирдинг!— деди.
— Шоҳим, сиз кўзчи, диди баланд одамсиз, бир чамалаб кўринг-чи, ҳайдалган жой кўпми, ҳайдалмаганими?— деди Афанди.
Ниҳоятда аччиғланган подшо:
— Аблаҳ, менинг овимга ҳалал бердинг!— дедида жўнаб қолди. подшо бироз юргач, Афанди яна ийиб кетди-да, олтинларни унга бергиси келиб чақирди:
— Шоҳим, қайтинг, бир хум олтин бераман! Олтиннинг номини эшитган подшо отининг бошини буриб қайтиб кела бошлади. Бироқ у етиб келгунча Афанди яна айниб қолди-да:
— Шоҳим, бир назар солиб қаранг, ола ҳўкизим тез юрадими, қораси илдамми? — деди Афанди.
Подшо ўз ичида: «Бу жинни одам экан» деб хаёл қил-ди-ю отни чоптириб кетди.
Афанди қўшни тугатиб, кечқурун хумни кўтариб уйига келди. Хумни уйга қўйиб, ҳўкизларни жойлаш учун молхонага кириб кетди. Хотини хумни қараган эди, ичи тўла олтин. У дарров олтинларни сандиққа солиб, хумни тош билан тўлатиб қўйди.
Афанди молхонадан чиққунча яна олтинларни подшога бергиси келиб қолди-да, хумни қопга солиб кўтариб, саройга қараб жўнади. Подшо беклари билан кенгашиб ўтирар эди. Афанди ўртага кириб бориб:
— Шоҳим, сизга бир хум олтин олиб келдим,— деди-да хумни гиламга ағдарди.
Ундан тўкилган тошларни кўриб, ҳамма ажабланди. Афанди хижолатдан чиқиш учун, деди:
— Борди-ю, шу хум тўла тилла бўлганда, неча ботмон келар эди?
— Эшитишимча, қўшниларинг жуда аҳил, ҳудди қуш кабутарлардай яшашармиш.
— Тўппа-тўғри! Гоҳ ҳотини ойнадан отилиб чиқади, гоҳида эри.
Афанди онасидан чучвара қилиб беришни илтимос қилди.
— Хўп,— деди онаси.
— Сен менга тахта-ўқлоғини топиб бер.
Афанди узоқ ахтариб, тополмади. Кейин онасига:
— Ойи,— деди,— тахта-ўқлоғини топай-топай деб қолдим. Энди ўзингиз жиндай қидирсангиз топасиз-қўясиз.
Бошлиқни хонасини тозалаётган фаррош аёлни қулоғи эшитмас экан. Бир куни токчадаги гулдон ерга тушиб синибди. Фаррош аёл орқасига ўгирилиб синган гулдонга қараган экан, бошлиқни юраги ёмон бўлиб қолибди. Чунки ўша фаррош опа махфий йиғилишларда бемалол хонани тозалаб юраверган экан-да!
Врач қабулига келган бемордан сўрабди: — Ёшингиз нечида? — 50 га кирдим. — Фарзандлардан нечта? — 3 та. — Ҳаммасини тўйини кўрганмисиз? — Ҳа, доктор! Лекин савол-жавобингиздан қўрқиб кетяпман. Касалим жиддийми?
Кўзидан шикоят қилган бемор окулист кўригига келибди. Турли хил ҳарфлар ёзилган Сивцева жадвалини беморга кўрсатиб врач дебди: — Хўш бемор, охирги қатордаги сўзларни кўряпсизми? Ўқинг-чи! — Ўқитувчи нашриёти. Адади 5000.
Қайнонанинг хасрати: Уйга Wi-Fi ўрнатганимиздан буён келиним овқатларни тайёрлашни интернетдан бемалол кўриб оляпти.Фақат энди пиширишга вақти бўлмаяпти. Қўшни аёллар "Wi-Fi ни ўчириб қўйинг" дейишяпти. Тушунолмадим...?!
Ит ҳуради, карвон ўтади. Қандай ажойиб логистика!
Эри ухлаётган пайтда хотин унинг телефонидаги барча ёзишмаларини қараб чиқди ва ўзининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий ҳолатини "бева" деб белгилаб қўйди??♂️
— Дўстим, мен ишдан бўшадим! — Нега бўшадинг? — Ўзимни ишсизликда синаб кўрмоқчиман.
474 475 476 477 478 ... 507