Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Эр-хотин машинада кетаётишса, эри магнитофонни овозини баланд қилиб, хотинига "Эшит!", - дебди.
Шерали Жураевни ''Биринчи муҳаббатим'' қўшиғи янграй бошлабди. Эр гоҳ рулга муштлар, гоҳ "уф-ф" деб бош чайқатар экан.
Буни кўрган хотини жанжал бошлабди:
— Ҳа, қариган чоғингизда...?! Биринчи муҳаббатингиз ёдингизга тушиб қолдими!? Уятсиз, беандиша, шарманда...
Эр бўлса яна бош чайқатиб:
— Эҳ хотин, нималар деяпсан!? Чап тарафдаги калонкадан "чарс-чарс" деган товуш чиқяпти. Янгисини олиш керак энди..., - дермиш.
19
Қора лайлаклар Қашқадарёда кўпайтирилади. буни йўли осон. Ёзда Қашқадарёга учиб келган оқ лайлаклар қишда қора лайлакка айланиб учиб кетишар экан.
16
Қўзиқорин териб куни билан юрган 2 киши ўрмонда адашиб қолибди. Секин йўл топиб, четроққа чиқиб қарашса, бир одам турганмуш.
У одам прапоршик экан. Ҳалиги қўзиқорин терган кишилар уни олдига келиб:
— Кечирасиз, биз адашиб қолдик. Қишлоққа етиб олишимиз учун тўғри юриб кетяпмизми? - деб сўрашса, прапоршик жаҳли чиқиб:
— Қанақасига тўғри бўлсин?! Оёғингизни нотўғри ташлаяпсиз, тиззаларни эмас, оёқнинг кафтларини ерга зарб билан ташлаб юришингиз керак. Умуман иккалангиз ҳам баравар қадам ташлашингиз керак.
11
Инстаграмм 80 ёшида қандай кўринишда бўлади, биласизми?
Қўлида кенжа набираси ёки елпиғич..., келин дамлаб берган чойни ичиб ўтиргани, нафақа пулини олаётгани, 80 ёшга тўлиши муносабати билан тарқатилаётган ошга таклифноманинг сурати, сунъий тишларнинг расми, ...
6
Бир одам хонасида ётиб, бекорчиликдан пашшаларни тутиб ўтирса, бир сеҳрли пашша қўлига тушиб қолибди.
— Мени қўйиб юбор... Истаган 3 та тилагингни бажараман! - дебди пашша тилга кириб.
Ҳалиги одам дебди:
— Қимматбаҳо машинам бўлишини истайман!
Ҳовлига қараса, янги машина турганмиш.
— Фақат еб-ичиб ётсам дейман! - дебди яна. Олдида тўкин-сочин дастурхон пайдо бўлиб қолибди.
Учинчи тилагига дебди:
— Фақатгина ётсам, ҳеч иш қилмасам...!
Бир пайт қараса, яна хонасида ётиб, пашша ушлаб ўтирганмиш...
6
Узоқ ишлагингиз келмаяптими? Мактабга боринг. У ерда ҳар 45 минутда танаффус беришади.
Ишлагингиз келмаяптими? Мактабга боринг. Синф доскасига "Уй иши" деб ёзишади. Уй ишларини қилиб ўтираверасиз.
9
Хотин ишдан қайтган эрини ёнига келиб:
— Ойлик олдингизми? Бермайсизми? - деса, эри:
— Бугунмас! Бугун чарчадим, - дермиш.
5
Телефонда ҳовлиққан овозда бир аёл:
— Алло, бу касалхонами?
— Йўқ, бу қабристон!
— Узр унда! Сизларга мурожат қилишимга сал эртароқ...
— Ҳечқиси йўқ, биз кутамиз.
70
— Апельсин қанақа мева дада?
— Ўғлим, фантадаги мева - апельсин бўлади!
99
Имтиҳон куни домла бир талабани кузатиб ўтирса, талаба танга ташлаб, тест жавобини белгилаб, чиқаётган экан. Ҳозир ҳаммадан олдин жавоблар варақасини топшириб чиқиб, кетади бу ҳумпар деб ўйлабди домла.
Ҳамма талабалар жавобларини топшириб чиқиб кетишса ҳам, у талаба ҳалиям ўтирганмуш.
Домла ёнига бориб:
— Вақт тугади укам! Топширинг жавоб варақангизни, - деса,
Талаба
— Ҳозир домла, қайта текшириб чиқай, - деб, яна танга ташлай бошлабди.
102