Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Шаҳар ҳокими овқатдан бошқа нарсани сира ўйламас эди. Бир куни у шаҳарнинг кўзга кўринган одамларини чақириб, улардан билган овқатларининг номини ёзиб беришини талаб қилди.
Улар орасида Афанди ҳам бор эди. У ҳокимдан эрталабгача муҳлат олиб кетдида, нонуштада келиб ҳокимга арз қилди:
— Асал билан саримсоқ пиёз қўшиб қовурилса, ажойиб овқат бўлади.
Ҳоким дарҳол ошпазига ўшандай овқат тайёрлашни буюрди.
Овқат келтирилгач ҳоким бир қошиқ еди-да, Афандига қараб қичқирди:
— Ўзинг топган овқатингни ўзинг е, аҳмоқ! Афанди ноилож ея бошлаган эди, ҳоким сўради:
— Қалай, ажойиб лаззатли овқат эканми?!
— Тақсир, мен буни фақат ўйлаб кўрган эдим, холос. Бирор марта бундай овқат қилиб еган эмасман. Энди билсам, хаёл ҳақиқатга тўғри келмас экан,— жавоб берди Афанди.
Бир куни тиббиёт коллежи домласи ўқувчиларга савол берибди:
Ўттиз секундда кўтариладиган нарса нима? Агар шу саволга ким тўғри жавоб берса йиллик, чораклик баҳосини беш қўяман дебди.
Шунда бир қиз ўрнидан туриб:
— Ие, домла уялмийсизми, деб хонадан чиқиб кетибди.
Иккинчиси:
— Домла тайиниз қолмабди, деб у ҳам чиқиб кетибди,
Учинчи бир қиз ўрнидан туриб:
— Домла буни жавоби қон босими бўлса керак дебди, домла балли тўғри жавоб бердиз баҳоингиз беш.
Чиқиб кетган иккала қизга айтиб қўйинг, улар ўйлаган нарса эмас, дебди.
Пошшо бир ўлкага юриш қилиш олдидан Афандига буюрди:
— Еб-ичиб ётиш етар энди, сен ҳам юришга тайёрлан, Давримиз — қилич, камон, ўқлар асри, гап-сўзники эмас. Бу юришда мен билан бирга бўласан!
Афанди юришдан қолдиришини сўраб қанча ялинмасин натижа чиқмади. Охири у ночор бир камонни елкасига илиб, эшагига миниб пошшонинг ҳузурига етиб келди. Бу аҳволдан ажабланган пошшо кулиб ундан сўради:
— Афанди, бу нима қилиқ? Наҳотки, от тополмай эшак миниб келган бўлсанг?
— Иложи бўлмади, шоҳим, эшагим ялиниб: «Пошшонинг сендан ажралгуси келмаса, мен ҳам сендан ажрала олмайман, сен қаерда бўлсанг, бирга боришим керак», - деб туриб олди.
Афандининг тихирлигини кўрган пошшо атрофдагиларга ҳам таъсир қилиш мақсадида:
— Яхши камон олибсану ўқинг кўринмайди.
— Уқ менда йўқ.
— Душманни нима билан отасан?
— Бизга отган ўқларини териб олиб, ўзларига отаман,
— Аҳмоқ экансан, агар душман бизга қарши сира ҳам отмасачи?
— Агар душман бизга қарши отмаса, жуда яхши, унда уруш бўлмайди! Менга ўқнинг нима кераги бор,— жавоб берди Афанди.