Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Тергов жараёнида текширувчи-ревизорга савол беришибди:
— Маошингиз 200 минг бўлса, юз миллионлик уй-жойни қандай қилиб қурдингиз?
— Жуда-ям оддий. Қурилиш моллари омборида текширув олиб бораётганимда уйимни қурилиши битди.
109
Кўп қаватли уйларнинг энг юқори қаватида яшайдиган эр-хотинлар урушиб қолишибди. Хотинини қўрқитиб қўймоқчи бўлган эр, уйнинг деразасига чиқибди-да:
— Ҳозир шу ердан ўзимни ташлайман-да, чил-чил бўпкетаман!
Шунда хотини:
— Тўхтанг адаси, - деб ичкарига югуриб кириб кетса, эри хурсанд бўлиб турганакан:
— Мана шу аҳлатларни ҳам пастга ола кетинг, - дебди хотини.
136
Поликлиника рўйхатхонаси олдидаги ёзувдан:
"Касаллик варақалари берилмайди! Шу ергача келолдингизми?, ишхонага ҳам бора оласиз".
117
Бир ҳафта оч қолган шер, ҳайвонлар қироли ҳайвонот боғининг қоровули эканини тушуниб етибди!
127
Бир куни бир тентак узун поезд рельсида ўтирган экан. Ёнига иккинчи тентак келиб:
— Нарироқ сурил, мен ҳам ўтирай, - дебди.
111
Беш яшар Сарвар отасидан сўради:
— Дадажон, менга маймун олиб беринг.
— Маймунни нима қиласан?
— Уни одам қиламан.
108
2 дўст поездга шошаяпти.
— Поезд жўнашига қанча вақт қолди?
— 10 минут.
— Мени соатимда эса 5 минут.
— Унда сен тезроқ югур, бўлмаса поездга кеч қоласан.
120
Хотин эридан сўради:
— Яна ичасми-а? Яна ичасми?
— Йўқ. Хотин яна сўради:
— Ичасми?
— Йўқ.
— Оҳирги мартта сўраяпман, яна ичасми?
— Э, хоти—и—ин, қўймадинг қўймадинг-да, хўп қуй, дермиш.
120
Эрталаб туриб ювиндим, кийиндим ва уйга кетдим.
132
— Парашютдан сакраш неча пул?
— 500 000 минг сўм.
— Қўрқинчли, парашют очилмаса-чи?!
— Унда пулингизни қайтариб, берамиз.
90