Икки киши бир боғни талашиб қолибди. Адвокатга бориб дейишибди: — Бу боғ меники десам, манави одам меники деяпти, - дейишса, адвокат ўйлаб туриб: — Бир ҳафта боғга иккингиз ҳам кирмай туринглар, - депти. Ҳалиги одамлар бир ҳафта боғга умуман киришмабди. Бир куни секин пойлаб келишса, адвокат боғни ичкарисида ўғли билан дарахдаги ҳамма меваларни териб юрганмиш.