Бир киши омборида қўлбола ароқ тайёрлар экан. Челакни кўтариб сувга чиқиб кетиб қайтиб келиб қараса, иккита милиционер турганмиш.
— Ҳм, самогон қайнатяпмизми? – дейишибди улар. – Тушунтириш хати ёз!
— Нима деб ёзай?
— Борини ёз! Қандай бўлса шундай!
Ҳалиги киши шундай деб ёзиб берибди:
“Қарасам омбордан тутун чиқяпти. Ёнғин деб ўйлаб, челакни сувга тўлдириб чопиб келсам, иккита милиция қўлбола ароқ қайнатиб ўтиришган экан...”
Tўpт яҳудий ва тўрт ўзбек Тошкентдан Москвага бориш учун поездга ўтиришибди. Тўрттала яҳудий ҳар биттаси биттадан билет олишибди, ўзбеклар бўлса тўрталаси битта билет олибди. Яҳудийлар ҳайрон бўлиб, "булар нима қилар экан, - деб кузатиб турса.
Проводник билетларни текширишни бошлаганда, тўрттала ўзбек битта туалетга кириб олибди. Проводник туалетда битта одам бор, деб туалет эшигини тақиллатиб билет сўрабди. Эшик қия очилиб, битта билетни кўрсатишибди, проводник ўтиб кетибди.
Яҳудийлар қойил қолибди ва Москвадан қайтишда, улар ҳам тўрттаси битта билет олибди, Ўзбеклар бўлса бирорта ҳам билет олмабди. Проводник текширишни бошлабди. Яхудийлар югуриб туалетга кириб олибди. Шу пайт эшик тақиллабди. Яҳудийлар билетни ташқарига узатишибди. Ўзбеклар билетни олиб нариги туалетга югуришибди.