Бир куни Месси кўчада сайр қилиб юрса, Реал жамоасининг фанатлари уни росса дўппослашибди. Месси зўрға қочиб қутулибди. Эртаси куни кўчага чиқса, яна шу аҳвол эмиш. Бундан чарчаган Месси устига аёллар кийимини кийиб, бошига парик тақиб кўчага чикибди. Шунда писта чақиб турган хотин Мессини ёнига келиб секингина:
— Ҳой Месси, бу ёққа кел!, - дебди.
Месси холани олдига бориб:
— Вой хола, мани танидизми?, - деса, ҳалиги холаям паригини ечиб:
— Аҳмоқ, қанақа хола? Ман Рональд Куман, - дермиш.
Tўpт яҳудий ва тўрт ўзбек Тошкентдан Москвага бориш учун поездга ўтиришибди. Тўрттала яҳудий ҳар биттаси биттадан билет олишибди, ўзбеклар бўлса тўрталаси битта билет олибди. Яҳудийлар ҳайрон бўлиб, "булар нима қилар экан, - деб кузатиб турса.
Проводник билетларни текширишни бошлаганда, тўрттала ўзбек битта туалетга кириб олибди. Проводник туалетда битта одам бор, деб туалет эшигини тақиллатиб билет сўрабди. Эшик қия очилиб, битта билетни кўрсатишибди, проводник ўтиб кетибди.
Яҳудийлар қойил қолибди ва Москвадан қайтишда, улар ҳам тўрттаси битта билет олибди, Ўзбеклар бўлса бирорта ҳам билет олмабди. Проводник текширишни бошлабди. Яхудийлар югуриб туалетга кириб олибди. Шу пайт эшик тақиллабди. Яҳудийлар билетни ташқарига узатишибди. Ўзбеклар билетни олиб нариги туалетга югуришибди.