Институтда дарс берадиган домла касал бўлиб қолибди. Домлани бир талаба кўргани келибди.
Талаба:
— Ҳа, домла нима бўлди? Итдек озиб кетибсизку!
Домлани бу гапдан кейин баттар мазаси қочибди.
Кейин яна бир талаба домлани кўргани келибди. Домла иккинчи келган талабага, биринчисини ёмонлаб кетибди. Қара мен ўзим ўқитиб, таьлим берган шогирдим мени итга тенглаштирди.
Иккинчи талаба:
— Эҳ, домла ҳафа бўлманг. Яхши бўлиб соғайиб кетасиз, чўчқадай семириб кетасиз ҳали.
Домла аввалгидан ҳам баттар бўлиб қолибди.
Кейин домлани энг яқин дўсти келибди. Кейин домла дўстига талабаларни иккисини ҳам ёмонлабди:
— Эй дўстим, мен ўзим ўқитиб одам қилган шогирдларимни қара, биттаси итга, иккинчиси чўчқага тенглаштирди номардлар!
Бу гапларни эшитиб дўстини жаҳли чиқиб кетди:
— Дўстим, сен умуман кўнглинга олма. Бу иккала шогирдинг ҳам аслида одамдан эмас, эшакдан таълим олган экан!

141

Boshqa latifalar

Мактабда ота-оналар мажлиси бошланибди. Синфнинг энг тўпалончи ўқувчисини отасига ўқитувчи дебди:
— Сизни ўғлингиз мактабда ҳар куни ўзини ёмон тутади.
Ота:
— Нима? Мени шунга чақирдингизми? Ўғлим уйда ҳам ҳар куни тўпалон қилади. Сизни уйга чақиртирмаяпман-ку!?
318
Бир қиз учрашувга кеч қолиб келди.
Йигит:
— Нега кеч қолдинг?!
Қиз:
— Билмайсизми, чиройли қизлар доим кечикиб келишга одатланган.
Йигит:
— Буни биламан, лекин сан нимага кеч қолдинг...?
404
Бир инженер ишсизликдан нима қилишини билмай, таваккал бир касалхона очибди. Касалхона эшиги олдига "Биз сизларни бенуқсон даволаймиз. Агар даволай олмасак 50000 пулингизни 100000 қилиб қайтарамиз", - деб ёзиб қўйибди.
Йўлдан ўтиб кетаётган бир врач, - буларни бир боплаб, 100000 пулини олиб чиқиб кетаман, - деб бинога кирибди. Инженер уни кутиб олиб, шикоятини сўрабди.
— Мен таъмни билмаяпман. Нима есам ҳаммаси бир хил.
— Ҳамшира, шишадаги суюқликни ичиринг.
— Ие, бу бензинку!
— Табриклайман, таъм билишингиз тикланди. Сиздан 50000.
Врач жаҳл билан пулни тўлаб чиқиб кетибди. Икки кундан кейин яна келибди:
— Энди мен ҳид сезмаяпман.
— Ҳамшира шишадаги суюқ дорини бу кишига ичиринг.
— Бу яна бензинку...
— Ана, ҳид билиш қобилиятингиз ҳам тикланди. 50 000 тўлаб кетасиз. Врач пулни тўлаб, яна жаҳл билан чиқиб кетибди. Орадан 3 кун ўтиб, бу сафар аниқ боплайман деган мақсадда келиб дебди:
— Энди мен ҳеч нарсани кўрмаяпман.
— Кечирасиз, биз буни даволай олмаймиз. Мана сизга 100000 пул.
— Ие, бу ерда 50000 ку!
— Табриклайман, кўриш қобилиятингиз тикланди. Сиздан 50000.
338
Мактабда ўқитувчи болалардан уйга вазифани текширибди.
Биринчи ўқувчи:
— Тушунмадим, - дебди.
Иккинчиси:
— Вақтим бўлмади, - дебди.
Учинчиси бўлса:
— Менга баҳона қолмади-ку! - деган экан.
208