Бошқалар haqida latifalar

"Ўзини билмаган" ҳар бир кишини юзига Уилл Смит тарсаки тушириб чиқганида эди, атрофимизда аблаҳлар бўлмасди...
15
Иккита қарға дарахтда гаплашиб ўтиришса, осмондан самолёт учиб ўтибди.
Биринчи қарға:
— Самолётни қара. Жуда тез учади, - деса, иккинчиси:
— Сени ҳам думингни ёқишса, сен ҳам шунақа тез учасан, - дебди.
56
Ҳинд киноларида қўшиқ ва рақс бўлмаса, у ҳужжатли кино ҳисобланади.
31
— Алло, бу устахонами?
— Ҳа, эшитаман!
— Принтерим қоғозларни ғижимлаб ташлаяпти...!
— Жуда яхши. Уни хожатхонага олиб кириб қўйинг.
63
Ит ҳуради, карвон ўтади. Қандай ажойиб логистика!
34
Оғир бемор болаларни даволанишига бюджетдан пул ажратиб, депутатларни маошига эса телеграмдаги саҳоватли қўллар каналларидан пул йиғсакмикан-а?!
43
Моддий ёрдам - бу ўғирлик қилишни билмайдиганлар учун компенсация.
44
Бир дудуқ киши бўлган экан. Нуқул гапирса, дудуқланиб қоларкан. Бир куни маршрутка тўхтатибди-да, эшикни очиб "Тақ-тақ, тақ-тақ" деса, ҳайдовчи асабийлашиб:
— Намунча таққиллатасан?!, ўтир тезроқ! - дебди.
Дудуқ киши бўлса:
— Тақ, Тақачига борадими? - деб сўрабди.
20
Кўприк тагида турган безори ёнидан ўтиб кетаётган йигитга:
— Оғайни чекишдан борми? - деса, йигит:
— Мен спортчиман, беш карра Ўзбекистон чемпиониман, чекмайман! - дебди.
Безори бўлса:
— Вой, узр ака сизмидингиз! Танимаганимни қаранг, бой бўларкансиз! - деган экан.
18
Ёзги иш жадвали:
Пашшалар учун - 05:00дан 20:00 гача.
Чивинлар учун - 20:00дан 05:00 гача.
42