Йигит қизга дебди:
— Сенга бир таклифим бор.
Ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетган қиз шоша-пиша йигитга термулиб:
— Айтинг, кўп куттирманг! - деса, йигит:
— Мени тинч қўйгин-а!!! - деган экан.
Дугоналар ҳасратлашмоқда:
— Эримни қара! Вақт алламаҳал бўлди, ҳалигича қаерлардадир маст бўлиб санғиб юрибди.
— Мени эримдан ўрнак олса бўлмайдими?! Уни аллақачон олиб келиб ташлашган...
Mенделеев даврий жадвалига янги кимёвий элемент қўшилди. Элемент номи: Аёл. Коди: Fm. Оғирлиги: яшашдан умидингиз бўлса, сўрамаганингиз маъқул!
Физикавий хоссаси: кутилмаган пайт қайнаб кетади, ўйламаган вақтингизда музлаши мумкин. Юқори даражада портлаш хусусиятига ҳам эга. Кимёвий хоссаси: пул, олтин, кумуш, платина ва ҳакозолар билан ёлғиз қолдириб бўлмайди. Тез реакцияга киришиб кетади. Камчилиги: жуда ишонувчан. Кўп учрайдиган жойлар: кўзгуни олдида, телефонни олдида ва бозорда. Қўшимча маълумот: очилмаган қирралари кўп. Яшаш муддати: қўрқманг, эркакларникидан кўп.
Иккита қари футболчилар суҳбатлашмоқда:
— Қайси биримиз биринчи бўлиб оламдан ўтсак, у дунёда футбол ўйини бор ёки йўқлиги тўғрисида хабар берамиз, келишдикми?
Футболчилар келишиб олишибди-да, кўп ўтмай улардан бири вафот этибди.
Тирик қолган футболчини тушига 3 кун ўтиб, марҳум дўсти кириб дебди:
— Қалесан дўстим? Бу ерда ҳам футбол бор экан! Лекин сенга ёмон хабарим бор! Келаётган жума куни бўлиб ўтадиган ўйинда сени ҳам фамилиянг турибди.