Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Хотин эрига:
— Овқатланиб олдингизми? – дебди.
Эри бўлса, хотинининг жиғига тегиб:
— "Овқатланиб олдингизми?" – дебди.
Хотин:
— Жиғимга тегаверманг?! – деса,
Эри яна:
— "Жиғимга тегаверманг?!" – деб, жавоб қайтарибди.
Шунда хотин:
— Сени жуда-ям севаман. Туғилган кунингга тилла занжир совға қилмоқчиман! – деса,
Эри:
— Ҳа. Овқатланиб олганман... – дермиш.
24
Бири соат ўғирлаб, иккинчиси эса сигир ўғирлаб қамалган икки маҳбус қамоқхонада учрашиб қолишибди. Сигир ўғриси кинояли оҳангда:
— Хўш, янги соатимиз неча бўлди? – деб сўраса,
Соат ўғриси:
— Сигир соғадиган пайт бўлди...! – деган экан.
35
Хотин ошхонада тушлик тайёрлаб турса, эри диванда газета ўқий бошлабди:
— Олимларни аниқлашларича, эркаклар бир кунда 10 минг, аёллар эса 20 мингта сўз айтишар экан.
Хотини:
— Чунки биз аёллар тентак эрларимизга битта гапни икки мартта такрорлашимиз керак-да...
Эри:
— Нима дейсан хотин???
94
— Автобусга чиқсам, бир аёл супурги кўтариб чиқиб қолди. "Нима, учмаяптими"?, деб юборибман ...
110
Бир йигит дўстига телеграмдан:
— Энди қоғоз хатлар орқали гаплашсак нима дейсан?, - деб ёзибди.
Анча танаффусдан сўнг унга жавоб келибди:
— Нима Алишер, қамоққа тушдингми?
98
Ҳар йили мактабга линолеум учун пул бераверишдан чарчаган ота-оналар, бу йили синф хоналарига асфальт ётқизишга келишиб олишди.
123
Қайнона келинидан сўрабди:
— Лағмон чўзишни биласизми келинпошша?
— Ҳа, биламан ойижон!
— Лағмонларингиз ингичка ва мазали бўлиши учун сизга нима керак?
— Оёғимни тагида ҳеч ким ўралашмаслиги керак!
122
— Манави дориларни олиб қўйинг.
— Вой, аччиқлигини. Қандай дори эди ўзи?
— Суваракка қарши...!
127
— Адажон, тушимда менга беш минг берганмушсиз...
— Ўша пулларни ўзингга олиб қўяқол, ўғлим!
140
Бир куни савлатли кийинган эркак, автобус бекатида одоб билан ҳаммани ўтказиб юбориб, охирги бўлиб ўзи автобусга чиқибди. Лекин кутилмаганда оёғини эшик сиқиб қолган экан,
— Падарингга лаънат, эшшак, ҳайвон! Оч эшикни хезалак! Нима кўрмисан аҳмоқ, ..., - деб сўкина бошлабди.
Қўрқиб кетган ҳайдовчи шу заҳоти эшикларни очибди. Бояги эркак дарҳол ўзига келиб, уст-бошини тўғрилаб, ҳушмуомалалик билан:
— Узр сўрайман! Жуда қўрқиб кетдим-да..., - дермиш жилмайиб.
130