Чиройли бир официант қиз ресторанда хўрандага хизмат кўрсатмоқда. Овқатланиб бўлгач, у ҳисобни келтирибди.
Хўранда пулни тўлагач, қизга гап отибди:
— Сиз учун доим эшитиш ёқимли бўлган уч сўз бор. Тўғрими?
— Ҳа, шундай.
— Хоҳласангиз, мен бу сўзларни топаман.
— Майли, ҳаракат қилиб кўринг.
— Мен сизни севаман.
— Тополмадингиз! Бу сўз - "Қайтими керак эмас» эди.
Бир йигит тўйи куни кечаси гўшангага кирмасдан ҳаёл суриб ўтирса, бир ўртоғи:
— Ие, ҳа куёв бола, нимага ҳаёл суриб қолдинг? Ахир беш йилдан бери севишиб юрган қизингга уйландинг-ку. Нега бу ерда ўтирибсан? - деса,
Куёв бола:
— Шунақаку-я, энди туни билан телефонда ким билан гаплашаман? - дермиш.
Бир эркак ёнига енгилтак аёл келиб:
— Уч сўз айтсангиз, ҳар қандай истагингизни 100 мингга амалга ошираман, - дебди.
Эркак ҳам ўйлаб ўтирмай:
— Уйимни таъмирлаб бер!, - деган экан.
Бир йигит трамвай остановкасида турган қизга тегажонлик қилиб сўради:
— Оппоққиз, бу ердан нечанчи номерли трамвайлар ўтади?
— Биринчи ва тўртинчи трамвайлар. Йигит яқинроқ келиб:
— Яна қайси номерлар ўтади, жонидан, - деган эди
Қиз:
— Бошқа номерлар ҳам ўтади-ю, аммо сизнинг номерингиз ўтмайди, - деб жавоб берди қиз.