Қабристондан қайтаётган икки кампир суҳбатлашяпти:
— Ёшингиз нечада?
— Саксон еттида.
— Шу ёшингизда пардоз қилиб юрганингизга ўлайми?!
— Ҳа, энди... Ўзингиз неча ёшдасиз?
— Тўқсон учда, айланай.
— Уйга қайтиб овора бўлиб юрганингизга ўлайми?
Хотин эрини машинасини ҳайдаб кўрмоқчи бўлиб ўтирибди. Қараса оёқ тагидаги тепки 2 та экан. — Мен бу машинани ҳайдай олмайман. Автомактабдаги машиналарда 3 та тепки бор эди-ку, - дебди хотини асабийлашиб. Эри унга: — Менда автомат! - деса, хотини баттар асабийлашиб: — Мени қўрқитманг!!! - дебди.
Тунги клубда “кайфи ошиб” қолган бир аёл баланд овозда дебди: — Бу ерда эркак борми ўзи? Қани мард бўлсанг кел, исбот қил! Одамлар орасидан бир эркак киши чиқиб келиб, кўйлаги ва пайпоғини ечиб аёлга улоқтириб дебди: — Ушла, тез ювиб, қуритиб, дазмоллаб қўй!
Полиция бошқармаси қидирилаётган бир жиноятчининг 6 хил тарзда олинган суратини ҳамма ҳудудларга тарқишди. Орадан кўп ўтмай, ҳудудий полиция маҳкамасидан шундай ахборот келди: «Қидирилаётган 6 та жиноятчининг бештаси қамоққа олинди, олтинчисининг кетидан кузатяпмиз».
Эр хотинига: — Нега котлетларни ҳажми ҳар хил? Хотини: — Ўзингиз бир-бирига ўхшамаган таом пиширгин дегандингиз-ку!
Кечқурун соат 22:00 да ёки 23:00да ухлашингни аҳамияти йўқ. Лекин эрталаб 6:00 да эмас, 6:05 да турганингни аҳамияти жуда катта!
Ҳинд киноларида қўшиқ ва рақс бўлмаса, у ҳужжатли кино ҳисобланади.
— Дўстим, мен сени 30 февралга ўхшатаман. — Нега? — Календарда умуман ўрнинг йўқ-да!
Бош врачни туғилган кунида қўл остидаги ходимлари "ажойиб" совға қилишмоқчи бўлиб, уни операция хонасига чақиришибди: — Кўричакни топиб бўлмаяпти, ўзингиз кўриб берсангиз, - дебди ходимлари. Бош врач кўричакни топаман деб беморни қорнига қўлини тиқса, қаттиқ нарса турганмиш. — Нима бу? Ие, машинани калити нима қиляпти бу ерда?! — Табриклаймиз!!! - дебди ҳамма ходимлари бир овоздан.
Бошлиқ: — Сизга берилган топшириқни қанча муддатда бажарасиз? Ишчи: — Бир ҳафта муддат берсангиз, бир соат ичида бажараман!
146 147 148 149 150 ... 507