Бир отахон ёш йигитларга: — Чиройли, аммо очиқ-сочиқ кийинган қизларни кўрсангиз, тавба деб тескари қаранглар, - насиҳат қилиб турса, йигитлар ҳаммаси бирданига: — Тавба, тавба! - деб юборишибди. Отахон бўлса: — Қани? Қаерда? - дебди.
— Ҳой биродар, нега қармоғингни бирини сувга, иккинчисини ўт-ўланларни орасига ташлаб ўтирибсан? — 10 минг берсанг сабабини айтаман. — Мана ол 10 минг. Энди сабабини айт! Жудаям қизиқиб кетяпман! — Сувга ташлаган қармоғимга ҳали бирорта ҳам балиқ илинмади. Ўт-ўланлар орасига ташлаган қармоғимдан 50 минг ишлаб олдим...
Бир аёл ишга кетиб, уйда қолган эрига қўнғироқ қилибди: — Адаси, нима қиляпсиз? - деб сўрабди. Эри: — Уйдаман! Сен қиладиган ишни қиляпман... - дебди. Хотини ўзича хурсанд бўлиб, эрим уйларни тозалаб, овқат қилиб ўтирган экан, деб ўйлабди. Кечқурун уйга келиб қараса, эри диванда ялпайиб ўтириб олганча, сериал кўраётган экан.
Аёл бўлиш осонроқ. Озгина жаҳл қилсанг, айтган нарсанг муҳайё бўлади. Эркакларга қийин. Жаҳл қилса, еб турган иссиқ овқатдан ҳам маҳрум бўлади.
Эр-хотин чой ичиб ўтиришибди. Хотин: — Биласизми, Африкадаги баъзи қабилаларда эрлар ўз хотинларини сотиб юборар экан. Мабодо шундай одат бизда ҳам бўлганида мени сотармидингиз? Эр: — Йўқ, мен сени совға қилиб юборардим!
Карантинда уйда ўтирмаслик учун "яшил ҳудуд"ларни қидириб юрибман. Боғлар, далалар, ҳиёбонлар ўтмас экан!
Бир аёл карантиндан кейин сартарошхонага кирса, тиббий ниқоб, кўзойнак таққан, қўлига тиббий қўлқоп кийган одам турганмиш. — Ассалому алайкум доктор! - деса, ҳалиги одам: — Мен доктор эмас, сартарошман! - дермиш.
Аёл киши бошқариб кетаётган машинани ЙПҲ ходими тўхтатиб: — Ҳурматли ҳайдовчи, узоқдан қараб турибман аниқ 80! – деса, аёл: — Йўқ! Нималар деяпсиз?! 80 да эмасман. Шунчаки, кўйлагим қари кўрсатяпти, - дермиш.
Ньютоннинг ҳали эълон қилинмаган қонуни:
“Пора билан қўлга тушган амалдорнинг қаршилиги 0 га тенг”.
— Чарчадим. Эртадан-кечгача тиним йўқ. Қўямиз, туширамиз. Кейин яна қўямиз, яна туширамиз...
— Нимани?
— Пахта қўямиз-у, қовун туширамиз.
148 149 150 151 152 ... 507