Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Иккита қари футболчилар суҳбатлашмоқда:
— Қайси биримиз биринчи бўлиб оламдан ўтсак, у дунёда футбол ўйини бор ёки йўқлиги тўғрисида хабар берамиз, келишдикми?
Футболчилар келишиб олишибди-да, кўп ўтмай улардан бири вафот этибди.
Тирик қолган футболчини тушига 3 кун ўтиб, марҳум дўсти кириб дебди:
— Қалесан дўстим? Бу ерда ҳам футбол бор экан! Лекин сенга ёмон хабарим бор! Келаётган жума куни бўлиб ўтадиган ўйинда сени ҳам фамилиянг турибди.
Бир куни жиннихонага текширувчи келиб, биринчи қоровулни олдига борибди:
— Сиз бу ерда нима иш қиласиз? - деса,
— Мен Мессиман, - деб жавоб берибди.
Текширувчи палатага кириб жиннига ҳам шу саволни берибди.
— Мен Мессиман, - деб жавоб берибди жинни.
Текширувчи асабийлашиб бош врачни ёнига кириб вазиятни гапириб берса:
— Улар гапираверади-да, аслида мен Мессиман, - дермиш бошлиқ.
Биринчи талаба иккинчи талабадан сўради:
— Сизнингча, биринчи бўлиб, қайси ваҳший жониворлар пайдо бўлган?
— Илк даврларда Ректозаврлар пайдо бўлган. У ўз заҳира манбаи қилиб Деканазаврларни чорлай бошлаган.
— Деканазаврлар нима билан озиқланган?
— Бу даврга келиб, Талабазаврлар дунёга келган. Улар бир йилда икки мартта ўз бошидан оғир кунларни ўтказишган.
Бу давр Сессионлик давридир. Бу даврда кўпчилик талабалар қирилиб кетган. Фақатгина чаққон Талабазаврлар Танказаврлар орқали жон сақлаб қолишган.
Кема чўкиб, фақат уч киши омон қолишибди.
Негр, япон ва рус. Уччаласи сузиб, бир оролга боришибди. Қарашса, оролда бир яшик ароқ турганмиш. Уни устига эса "Тилак айтиб ичсангиз, албатта бажо келтирилади" деб ёзилган экан.
Негр:
— Соғ-омон уйга қайтишни истайман, - дебди-ю, ичиб оролдан йўқ бўлиб қолибди.
Япон:
— Мени ҳам уйга қайтар, - деб кетибди.
Рус эса ароқни олиб:
— Бир яшик ароқни ким ичади? Япон ва негрни қайтар, - деб ичиб юборибди.