Ресторанда қуён ва бўри суҳбатлашиб ўтиришибди. Қуёнжон, сенга маза, доим пулинг бор менда эса ҳеч вақо йўқ, шунча пулни қаердан оласан?
— Менга пулни машуқам беради.
— Меники эса бир тийин ҳам бермайди, дебди бўри
— Эҳ, бўривой сен жуда қўполсан, тирноқларинг ўткир. Сен аста-секин мулойимлик билан хотинингни қўлини, қўлингни орқаси билан силасанг албатта пул беради.
Бўри шошиб уйга борса, хотини ухлаб ётган экан, секин бориб кафт орқасини силаса,
— Ҳа, қуёнжон, пулинг тугадими, дебди.
Тўрт улфат ойлик маошини олиб бир ўтириб, улфатчилик қилайлик дейишибди. Улардан ёши каттароғи айтибди:
— Келинглар танга ташлаймиз, агар танга олди тарафи билан тушса, саунага бориб бир мириқамиз, агар орқаси билан тушса қизларни олиб, тоққа чиқиб, дам олиб келамиз, агар қирраси билан тушса пивохўрлик қиламиз, мабодо танга ерга тушмай ҳавода муаллақ туриб қолса, ойлигимизни бир тийинини ҳам сарфламай, хотинларимизга олиб бориб берамиз! — дебди.
Онаси қизига маслаҳат бермоқчи бўлибди: — Қизим, ишхонангдаги Қодиржон деган йигитни кўзда қочирмагин... — Ойи, нималар деяпсиз?! Мен 20 ёшдаман, у эса 40 да-ку! — Нима бўпти!? Аммо уни 2 та уйи, машиналари, каттагина бизнеси бор! — Бундан ташқари ойижон, уни 4 та боласи, 3 та хотини ва 2 мартта судланганлиги ҳам бор!