Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Ўғлини ухлатмоқчи бўлган ота унга эртак айта бошлабди.
Битта, иккита, учта, ... эртакларни айтиб тугатгач, эшик секин очилиб онасини овози эшитилибди:
— Ухлаб қолдими?
— Ҳа, адам ухлаб қолдилар ойи!
24
Бир аёл дугонасига эридан шикоят қилаётганмиш:
— Бундай аблаҳ билан яшашдан тўйиб кетдим. Ичади, чекади, уйда ҳар кун жанжал.
Дугонаси:
— У билан ажраш, тамом! - дебди.
Аёл:
— Асло ундай қилмайман! У мендан қутулиб мазза қилиб яшасинми?! - деган экан.
28
Америкалик миллиардер Израилдаги машҳур адвокатга СМС хабар ёзибди.
Мени одам ўлдирганликда айблашаяпти. Агар судда ютиб чиқсанг 10 миллион доллар бераман, - деса, 2 минутдан кейин жавоб келибди:
— Учта гувоҳ билан йўлга чиқяпман.
32

— Мен уйдаман, сиз қаердасиз?
— Мен мажлисдаман.
— Ие, қанақа мажлис? Ахир шифокорлар бир ерга тўпланманглар деяпти-ку!
— Ҳа, биз одамларни бир ерга тўпланмаслиги тўғрисида мажлис ўтказяпмиз.

28
— Сени орзуинг борми?
— Ҳа. Чекишни ташлашни хоҳлайман!
— Унда ташла!
— Кейин орзусиз нима қиламан?!
26

Раис ишчиларга мажлис ўтказяпти:
— Матқобул, сиз яна ҳайфсан оладиган иш қилдингиз! - дебди ишчилардан бирига.
Жим ўтирган бошқа бир ишчи чидай олмай ўрнидан туриб раисга дебди:
— Раис тоға, нега ҳадеб шу Матқобилга бир нарсалар бераверасиз?! Бизда-ям бола-чақа бор! Бизгаям бирор мартта беринг-да ўша ҳайфсандан. Биз ҳам олайлик!

24
— Дадаси, мен учун ақлга сиғмайдиган қаҳрамонликка қодирмисиз?
— Албатта, хотинжон. Мана, уйландим-ку сенга!
27
Сузиш бўйича мусобақа кетмоқда. Бир жамоанинг икки иштирокчиси марра томон сузиб бормоқдалар:
— Сузиб ўтолмаймиз шекилли.
— Сузиб ўтамиз! 50 метр қолди.
— Сузиб ўтолмаймиз.
— Сузиб ўтамиз! 30 метр қолди.
— Йўқ! Аниқ сузиб ўтолмаймиз!
— 10 метр қолди. Балки сузиб ўтармиз?! Ҳа, майли орқага қайтдик. Сузиб ўтолмайдиганга ўхшаймиз...
27
— Сарвар, сен катта бўлганингда ким бўлмоқчисан?
— Савдогар бўламан устоз!
— Нима учун инженер ёки ўқитувчи эмас?
— Инженер билан ўқитувчини иномарка машина ҳайдаганини ҳеч кўрганмисиз???
29
Иккита овсин гаплашиб ўтиришса бири дебди:
— Ҳой овсинжон, олдингиздан иккита қоп чиқди. Бирида тўла олтин, иккинчисида эса ақл. Сиз қайси бирини олардингиз? – деса, овсини ҳам ўзини кўрсатмоқчи бўлиб:
— Мен ақл солинган қопни олардим, - деса, овсини:
— Ҳа, кимга нима етмаса шуни олади-да...- дермиш.
21