— Сарвар, сен катта бўлганингда ким бўлмоқчисан? — Савдогар бўламан устоз! — Нима учун инженер ёки ўқитувчи эмас? — Инженер билан ўқитувчини иномарка машина ҳайдаганини ҳеч кўрганмисиз???
Япониялик ихтирочилар робот ихтиро қилишибди. У робот ўғриларни ушлар экан. Роботни Россияга олиб боришса, у ерда кунига 40 та ўғрини ушлабди. Америкада 50 тадан ўғрини қўлга олибди. Ипподромга олиб келишса, бир соатда роботни ўғирлаб кетишибди.
Одамлар банкомат олдида навбатда туришса, орқадан бир киши бақирармиш:
— Мени ўтказиб юборинглар! Бўлмаса ҳозир бошларингни устидан юриб кетаман!
Навбатда турган бир кал одам қулига туфлаб бошини силабди-да:
— Йиқилиб тушгин, - дебди.