— Алло, адаси, қаердасиз?
— Бекатда, автобус кутяпман...
— Тезроқ келинг!
— Хўп, сал тезрок кутаман!
— Қаердасан оғайни?
— Ишдаман.
— Ишдан кейин нима қилмоқчисан?
— Нима қилардим? Пенсияга чиқмоқчиман.
— Дўстим, эшитишимга қараганда, қизинг фортепиано чалишни ўрганаётган эмиш. Хўш, муваффаққиятлар қандай?
— О-о, гап йўқ! У туфайли иккита қўшнимнинг ҳовлисини арзон-гаровга сотиб олдим.
Ярим кечаси қабрдан бир арвоҳ чиқиб, ёнидаги қабрга қараб:
— Оғайни, юр шаҳар айланиб келамиз, - дебди. Ёнида ётган арвоҳ ҳам, - Майли кетдик, - дебди-да, қабр тошини кўтариб олибди.
Бояги арвоҳ ҳайрон бўлиб:
— Буни нима қиласан?, - деса, шериги:
— Кўчада милиция паспортимни сўраса нимани кўрсатаман, - дермиш.
— Ўтган йили ўн гектар ерга картошка эккан эди. Қурт еб кетди. Бу йили юз гектар ерга экдик. Қуртлар бўкиб ўлса, келаси йилдан бемалол деҳқончилик қилаверамиз.
Қайнона келинидан сўрабди:
— Лағмон чўзишни биласизми келинпошша?
— Ҳа, биламан ойижон!
— Лағмонларингиз ингичка ва мазали бўлиши учун сизга нима керак?
— Оёғимни тагида ҳеч ким ўралашмаслиги керак!
Бир ўзбек қиз корейс йигитни севиб қолибди. Унга турмушга чиқмоқчи бўлиб, йигитни юз мартта сувга тиқиб олибди-да, - энди ўзбек бўлдингиз. Бундан кейин кучук гўштини емайсиз. Сиз мусулмон бўлдингиз, - дебди.
Йигит:
— Хўп, - дебди.
Қизни уйида кучукчаси бор эди. Кунларни бирида қиз ишдан келиб қараса, йигит кучукчани сўйиб еб ўтирганмуш.
— Ахир кучук гўшти емасликка сўз бегандингизку.
— Қўй гўшти бу!
— Қанакасига қўй бўлсин? Чапаку!
— Мен уни юз мартта сувга ботириб олдим. Қўй бўлди-да!
Иккита корхонанинг раҳбарлари гаплашиб ўтиришган экан.
— Мен ишчиларимга икки ойдан бери маош бермасам ҳам ишга келаверишади, - дебди биринчиси.
— Мен эса уч ойдан бери ишчиларимга умуман ойлик бермаяпман. Барибир ҳаммаси келаверади. Энди ишга келишни ҳам пуллик қилиб қўймоқчиман, - дермиш иккинчиси.
Шифокор беморга:
— Ҳар куни балиқ еб туринг. Сизда фосфор етишмайди, - деса,
Бемор:
—Мен соғаймоқчиман. Ёруғлик тарқатмоқчи эмасман, - дея жавоб берибди.
3та алкаш саҳрода 3 яшик ароқ билан, закускага 1 дона писта билан қолиб кетишибди. 1.5 яшик ароқни ичиб, пистага тилини теккизиб закуска қилиб туришса, бирдан битта алкаш билмай пистани чақворибди. Қолган 2та алкаш бир овозда:
— Сан бўтга писта чаққани келдингми ёки ароқ ичганими? - дермиш.
155 156 157 158 159 ... 507