Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Хотини ётоқхонанинг пардаларини алмаштириб, қўйганидан бехабар эр ярим тунда маст ҳолда кириб келибди-да, эрта тонгда ўрнидан туриб чиқиб кетаётса, хотини:
— Қаёққа кетяпсиз? - деб сўрабди.
Шунда эр:
— Уйга борақолай, хотиним йўқлигимни сезиб қолмасин, - дермиш.
26
Афанди бетоб бўлиб ётса, хотини тепасида йиғлаб ўтирган экан. Афанди унга термулиб:
— Бор, чиройли кийимларингни кийиб, ўзингга қараб чиқ! – дебди.
Хотини:
— Қўйинг-э, ҳозир кўнглимга пардоз-андоз сиғармиди?! – деса, афанди уни койиб:
— Аҳмоқ хотин! Ҳозир Азроил келиб қолади. Сени кўриб, мени унутиб қўярмикин дейман-да, - дебди.
26
Чекка қишлоқларнинг бирида ярим тун... Деразадан кимнингдир овози эшитилибди:
— Ўтин керакми?
Уй эгаси:
— Йўқ, керак эмас!
Тонгда ҳовлисига чиқган уй эгаси:
— Вой шўрим! Ўтинларим қани???
24
Боксчининг хотини ҳар тонг эрини уйқудан туриши учун тепасига келар экан ва ўнггача санай бошларкан...
27
Бир одам докторга келиб, шикоят қилибди:
— Биласизми, мен эшакдек ишлайман, итдек чарчайман, лекин мушукчалик ҳам овқат емайман. Нима қилай, айтинг...!
— Мен ҳайвонлар доктори эмасман, одамларни даъволайман! Сиз ветеринарга борганингиз маъқул!
25
Фавқулотда вазиятлар вазирлиги огоҳлантиради:
Ҳурматли талаба, институт, университет ва академиялар ҳудудида "СЕССИЯ" хавфи кутилмоқда. Айрим фанлардан ставка тезлиги 200 минг сўмгача ошиши ва буни эшитиб сизни мазангиз қочиши мумкин. Пулсиз талабалар учун ҚАЙТАОПАСНО бўлиши мумкин. ЭСЛАТМА: Ҳаражатсиз ҳаракат даражаси - 0 га тенг!
25
Хотин:
— Дадаси, докторга боргандим. У менга Анталиягами, Малайзиягами ёки Дубайгами бориб, сув бўйида дам олишимни буюрди. Қаерга борамиз?
Эр:
— Бошқа докторга!
25
Бир куни чол-кампир ёшликни эслашмоқчи бўлишибди. Чол кампирга дебди:
— Мен сени учрашувга чақираман.
Чол учрашув жойига бориб, кампирни бир соат кутибди. Кампирни ёнига қайтиб келиб:
— Нега бормадинг, - деса, кампир:
— Онам рухсат бермадилар, - дермиш.
27
Эр-хотин телевизор кўриб ўтирсак, ошхонада қолиб кетган қўл телефонимга СМС хабари келди.
Эринчоқлик билан ўрнимдан туриб, секин бориб қарасам, эримдан хабар келибди:
"Хотинжон, модомики ўрнингдан туриб, ошхонага борибсан, битта аччиқ чой дамлаб келақолгин!"
23
Хотин эрига:
— Адаси мени ҳалиям севасизми? - депти.
Эри:
— Хотинжон, сен-симкартасан, мен-телефон. Телефон сим картасиз ишламайди.
Хотин ўзида йўқ хурсанд бўлиб, ошхонага чиқиб кеса, эри:
— Бечора хотин содда-да! Ҳозирги телефонларга иккита сим карта тушишини билмиди-да, - дермиш.
23