Бир бемор стоматологга келса, ичкаридан биттаси хурсанд чиқиб кетаётганмуш.
— Нега бунча хурсандсиз? - деса, ҳалиги одам тишини ушлаб:
— Худога шукур, врач йўқ экан, - дермуш.
Қиз онасига телефон қилиб:
— Ойижон, мени ўғирлаб кетишватти! - деса, онаси:
— Вой қизим, қанақа машинада? - сўрабди.
— Малибу, - деса:
— Бахтли бўл қизим! - дермиш онаси.
Ёш ҳамшира врач хонасига кириб:
— Чақирдингизми? - дебди.
— Ҳа. 5-палатадаги бемордан қон олдингизми? - сўрабди врач.
— Олдим. Атиги 3 литр чиқди, - дермиш.
Ёш ўсмир йигит уйга бир қулоғига зирак таққан ҳолда кириб келибди.
Отаси буни кўриб:
— Ўғлим, қадим-қадимдан зиракни ё қароқчилар, ё ҳезалаклар таққан. Ҳозир деразадан ташқарига қарайман, агар ташқарида кемангни кўрмасам, энангни Учқўрғондан кўрсатаман.
Ўқитувчи Болтавойдан сўрабди:
— Катта бўлсанг ким бўласан?
Болтавой жавоб берибди:
— Ихтирочи бўламан. Бир кнопкани босса, ҳамма ишни бажарадиган робот ихтиро қиламан.
— Яхши, сен нима ихтиро қиласан Тешавой.
Тешавой уйқусираб жавоб берибди:
— Мен ўша кнопкани босадиган аппарат ихтиро қиламан...
Дўстлар суҳбатидан:
— Ойлик маошинг яхшими?
— Чидаса бўлади. Дастурхонимиздан икра аримайди.
— О, зўр-ку! Икрани қизилиданми ёки қорасиданми?
— Бақлажонли! Хотиним пиширган!!!
Хитойлик қизни севиб қолган ўзбек йигити қизнинг отасига дебди:
— Қизингизни қўлини сўраб келдим. Менга турмушга чиқишига рухсат беринг!
Хитойлик ота жавоб берибди:
— Аждодларимиз каби бу ишни буюк аждар билан маслаҳатлашиб, кейин айтаман.
Йигит қувониб дебди:
— Овора бўлманг! Рафиқангиз билан гаплашиб бўлдим...
Суратхонага 7 та боксёр кириб келибди ва суратчига дейишибди:
— Бизларни 3 га 4 суратга олиб қўйсангиз. Ҳар биримизга 2 донадан чиқариб берасиз.
Суратчи рози бўлибди. Суратга тушириш учун чироқларни ёқиб, фотокамерасини созлаб турса, 7 та боксчиларнинг 4 таси бир тараф, 3 таси бир тараф бўлиб олиб, муштлашишга шай туриб олишганмуш.
Вазиятдан қўрқиб кетган суратчи:
— Ҳой-ҳой, тўхтанглар! Нима қиляпсизлар?! - деса, боксчилар:
— Суратга олаверинг! Тренеримиз бизларга "3 га 4 суратингизни 2 донадан олиб келасизлар деган" дермуш...
Брюс Ли Ўзбекистонга келиб, Юнусободдаги Stroy Mir ни айланиб юрса, қурилиш асбоблари дўконида ломни кўриб қолибди. Брюс Ли ўзини кўрсатиб қўймоқчи бўлиб, сотувчи чолга қараб туриб, ломни қўли билан қайириб ташлабди-да, жойига қўйибди. Жаҳли чиққан чол:
— Олмасанг нима қиласан тегиб, - дебди-да, ломни яна текислаб қўйган экан.
Бир куни афанди чайнаган сақичини бурнига ёпиштириб кетаёса, қўшниси кўриб қолиб:
— Ие, ҳа афанди тинчликми?! Бурнизга сақични нега ёпиштириб олибсиз, - деса, афанди пинагини бузмай:
— Эй тақсир, мен бир камбағал одам бўлсам... Камбағал одамни эса бойлиги кўзини ёнида туриши керак, - деган экан.
152 153 154 155 156 ... 507