Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Меҳмон мезбонга қараб дебди:
— Саҳийлигингизга тасанно! Ҳар сафар пиёламга чойни тўлдириб қуйяпсиз...
Мезбон бўлса:
— Ҳа, чойингизга шакар сола олмаслигингиз учун, - дермиш.
20
Демак, бундай! Янги 2020 йилда:
Деҳқонларга - ер майдонлари,
Хизматчиларга - фабрика, заводлар,
Турмушга чиқмаганларга - совчилар,
Ишсизларга - кира учун Матиз,
Норозиларга - бир шапалоқдан!!! Бор совғам шу...
22
Кино шинавандаларининг суҳбатидан:
— Ўзбек кинолари ҳақида билмаганлар нима дейди?
— Ўзбек киноларини билмаганлар, ўзбекларда қайноналари ёвуз, бемеҳр ва “заҳар” бўлар экан. Келинлари оилада хизматкор экан, куёвлар онасини “чизган чизиғидан чиқмайдиган”, қайноталарнинг эса оилада умуман ўрни йўқ экан дейди.
— Билганлар-чи, билганлар?
— Билганлар «Ол бошқа каналга...» дейди.
21
Хотин эрига:
— Адаси мени севасизми? – деса, эри:
— Аҳмоқ хотин, шуни тўйдан аввал сўрасанг бўлмасмиди?! – дермиш.
22
Бир йигит дорихонага кириб:
— Бу ер банкми? Менга кредит беринг! – дебди.
— Йўқ, - дебди аптека ходими.
— Нега унда боядан бери фақат пул санайсиз? – деган экан йигит.
29
Консерватория талабаси мутахассислик бўйича битириш имтиҳони олдидан ҳаяжонланиб турса, курсдоши:
— Шу ҳам муаммоми? Имтиҳон оладиган ўқитувчинг ёзган композициясини олгин-да, бошидан охиригача тескари ўгириб ёзгинда, топшириб чиқавер! – деб маслаҳат берибди.
Талаба ҳафа бўлиб:
— Унақа қилиб кўрдим, устозим ёзган мусиқасини тескари чалиб кўрсам, Бетховенни мусиқаси чиқяпти.
21
Дўконга кирган мижоз сотувчига дебди:
— Кеча сизлардан аёллар пальтосини сотиб олган эдим. Хотинимга ёқмади. Алмаштириб берсангиз...
Сотувчи ҳайрон қолиб:
— Бўлиши мумкин эмас! Ахир бу ажойиб пальто-ку! Балки пальтони эмас, хотинни алмаштирарсиз?!
20
Самолётда ҳайвонлар учиб кетаётишган экан. Шер ҳаммасини йиғиб дебди:
— Ким салонда сигарет чекса, самолётдан ташлаб юбораман.
Бир пайт оқ қуш чекиб ўтирган экан. Ёнига қуён келиб:
— Нимага сигарет чекяпсан? Шер кўриб қолса, самолётдан ташлаб юборади, - деса, оқ қуш:
— Қўрқма! Чекавер! Ҳеч нарса қилмайди, - дебди.
Иккаласи чекиб ўтирса, шер келиб қолиб, самолётдан отиб юборибди.
Оқ қуш қуёнга қараб:
— Учишни биласанми? – дебди.
— Йўқ... – дебди пастга тушаётган қуён.
— Учишни билмасанг, нима қилардинг чекиб?! – деб учиб кетган экан.
22
Бир харидор нуқул 200 грамм гўшт сотиб олаверар экан. Кунлар, ойлар ўтиб, бир куни ўша дўкондан 2 кг. гўшт сотиб олибди. Шунда сотувчи “Нима бўлди? Тўй қиляпсизларми?” деган экан.
19
Ичмайдиган, уйим-жойим дейдиган, меҳнаткаш, тўғрисўз, вафодор эркаклар ҳудди ҳумо қушига ўхшайди.
Ҳамма у ҳақида эшитади, лекин ҳеч ким учратмайди!
23