Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир гуруҳ инженер-профессорларни янги самолётнинг илк парвозида иштирок этишга таклиф қилишибди. Бортга чиқиб, жойлашиб олишгач, эълон қилишибди:
"Ҳурматли инженер-профессорлар, ушбу самолёт сизларнинг талаба-магистрантларингиз томонидан яратилди. У илк бора ҳавога кўтарилишга тайёр. Мароқли парвоз тилаймиз!"
Шу пайт ҳамма профессорлар ур-йиқит қилиб, самолёт бортидан қоча бошлабди-ю, фақатгина биттаси жойида хотиржам ўтираверибди.
— Сиз нега хотиржам ўтирибсиз? Талабаларингизга жуда-ям ишонар экансиз?! - дейишса, профессор пинагини бузмай:
— Агар шу самолётни мени талабаларим қурган бўлишса, учиш у ёқда турсин, у ҳаттоки жойидан ҳам қўзғалмайди, - дермиш.
18
Талаба кафега кирса, декан тушлик еб ўтирган экан. Талаба деканни ёнига бориб:
— Домлажон, майлими сиз билан бир столда ўтириб, овқатлансам? - деса, деканни жаҳли чиқиб:
— Қаерда кўргансан бургут билан каламушни бирга овқат еб турганини, - дебди.
Шунда талаба бир кулиб қўйибди-да:
— Унда сиз овқатингизни еяверинг, мен учиб кетақолай, - дермиш.
23
Русча: Пока!
Немисча: Wiedersehen!
Инглизча: Sее yоu!
Туркча: Gülе gülе!
Ўзбекча: Бўпти гаплашамиз! Уйдагиларга салом деб қўй! Уйга ўт, чой ичамиз...
21
Аёли эрига қараб:
— Шу суратдаги болакайни кўряпсизми?
— Ҳа, нима эди?
— Кечқурун шу болани боғчадан олиб келасиз...
22
— Ўғлим, уйга кир!
— Нима қорним очдими?
— Йўқ, совқотдинг!
24
Қимор ўйнаб ўтирган эркаклар орасида биттаси тўсатдан вафот этибди. Оила аъзоларига бу шумхабарни қандай етказишни билмай, охири энг катта қиморбоз бориб айтадиган бўлибди.
Вафот этган қиморбозни уйини эшигини хотини очибди:
— Биласизми, сизни эрингиз қимор ўйнаб ўтириб, ҳамма нарсасини ютқазиб қўйди. Машинани ҳам, уйни ҳам, пулларни ҳам, далаҳовлини ҳам...
— Ўлиб кетмайдими, менга деса, - дебди ғазабланган хотини.
Бу гапдан енгил тортган қиморбоз шошилиб:
— Шунақа бўлди, сиз айтгандек бўлди! - дермиш.
20
Маҳалла раиси ҳаммани йиғиб мажлис ўтказа туриб дебди:
— Aёл эркаксиз яшай олмайди, эркак аёлсиз! Иккаласи гўёки сув билан балиққа ўхшайди. Сув бўлмаса балиқ ўлиб қолади, балиқ бўлмаса, сувга ўрдак қўнмайди...
Раисни гапини бир қари онахон бўлиб:
— Бекор гап! Мени чолим ўлганига 30 йилдан ошди. Яшаяпман-ку, ўлганим йўқ, - деса Маҳалла раиси:
— Онахон, мен балиқ ҳақида гапираяпман, капчённый ҳақида эмас, - дермиш.
21
Талабалар қаттиққўл ўқитувчисига янги йилга совға беришмоқчи:
— Домлажон, сизга нима совға қилсак бўлади?
— Менга ҳеч нарса керакмас!
— Айтақолинг, бирор орзуингиз бордир ахир...
— Ягона орзуим, сизлар мени талабам бўлганингизни ҳеч ким билмасин!
27
Агар сизни хотинингиз жуда-ям уйқучи бўлса, тонгда будильник товушига ҳам уйғонмаса, буни йўли осон:
Бегона аёлни исмини айтиб уйғотинг!
21
Миллион савол-жавоб ўйинида юз миллион учун баҳс кетмоқда.
Бошловчи:
— Ҳурматли Эшмат, сизга биринчи савол: Беморга ёзилган шифокор рецептидан Цитромон дориси деган сўзни топинг.
а).∕ł∕łł∕ł.∕∕łł∕ł
б).∕ł∕ł.∕łł.∕ł∕ł.∕łł
с)łłრ.∕ł∕łฑ.∕łłน.∕ł∕ł
22